• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» — «Оскар» энг яхши деб топган фильм нима ҳақида?

    Шан Ҳейдернинг «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» (CODA: Child of deaf adults, 2021) номли драмаси 2022 йилги «Оскар» тақдирлаш маросимининг энг яхши фильми деб топилди. «Дарё» шу фильм ҳақида сўз юритади.

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр
    Фото: «Kinopoisk.ru»

    «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» премьераси 2021 йил «Санденс» фестивалида бўлиб ўтган. Бир неча кундан сўнг Apple TV+ стриминги фильмни тарқатиш ҳуқуқини 25 миллион долларга сотиб олади. Картина «Оскар»гача ҳам бошқа бир қатор мукофотларни қўлган киритганди. Жумладан, Gotham Awards, BAFTA, Critics’ Choice ва бошқалар.

    Шунга қарамай, қарор кўпчиликни ажаблантирди: Жейн Кемпионнинг 12 номинация билан энг олдинда бораётган «Итнинг кучи» (The power of the dog, 2021) номли вестерни асосий номзод сифатида кўрилаётганди. Лекин Америка киноакадемияси карлар оиласида туғилган ягона соғлом қиз ҳақидаги мусиқий драмани танлади. Хўш, «CODA» чиндан ҳам бу эътирофга лойиқмиди? Бунга ҳар ким ўзича жавоб беради. Фақат бир нарса аниқ: режиссёр бир қарашда сийқа кўринган мавзу долзарблигини ўзига хос тарзда очиб бера олган.

    Фильмнинг бош қаҳрамони Руби (Эмилия Жонс ижросида) эндигина 17 ёшда эканига қарамай, балиқчилик билан шуғулланувчи оиланинг энг муҳим аъзоси ҳисобланади. Ота-онаси ва акасидан фарқли ўлароқ, унинг эшитиш қобилиятида нуқсон йўқ. Шу сабабли қиз ўз яқинлари учун ташқи олам билан боғланишда асосий «кўприк» вазифасини ўтарди. Лекин кутилмаганда жиддий муаммо юзага келади: катта ҳаёт остонасида турган қиз ё қўшиқчи бўлиш орзусини амалга ошириши, ё оиласи билан қолиб, балиқчилик фаолиятини давом эттириши керак эди.

    Руби оиласини чин дилдан севган, уларнинг оғирини енгил қилиш учун қўлидан келган ёрдамни ҳеч қачон аямаган. Яқинлари билан имо-ишора орқали гаплашгани, уст-бошидан балиқ иси келиб тургани учун тенгдошлари томонидан калака қилиниши ва четга чиқариб қўйилишига қарамай, ҳаётдан умуман нолимаган. Лекин қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳақиқат битта: Руби жамиятнинг соғлом аъзоси сифатида ўз орзусини амалга ошириб, мустақил ҳаёт кечиришга ҳақли.

    Фильмда қизнинг ота-онаси ва акасини ижро этган актёрлар ҳаётда ҳам кар-соқов. Ота ролини ўйнаган ва бу роль учун «Оскар»га муносиб кўрилган Трой Коцурнинг ёрқин имо-ишора тили оддий сўзлашув тилидан ҳам кўра тушунарлироқ кўринади. Оиладаги ўзаро ҳиссий тўқнашувлар эса ўта таъсирли экани билан ажралиб туради. Масалан, Жеки (Марли Мэтлин ижросида) қизининг ҳам кар бўлиб туғилишини истагани ҳақида унинг ўзига айтишдан тортинмаслиги юракни пора қилади.

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр
    Фото: «Kinopoisk.ru»

    Яқинлари Рубини қанчалик яхши кўрмасин, айни вазиятда уни қўллаб-қувватлашга ожиз эди. Биринчидан, инжиқ ва ноинсоф ҳамкорлар билан ораси бузулиб, балиқчилик ишини мустақил йўлга қўйишни истаган оила қизга ҳар қачонгидан кўра муҳтож. Мустақил иш бошлаган ота ва ака ўқиш ва мусиқа тўгарагидаги машғулотлардан ортмай қолган қизнинг ёрдамисиз жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Иккинчидан, Рубидаги истеъдодни ҳис қилиш, айниқса, шундай қийин вазиятда, улар учун осон кечмайди. Концерт дастурида саҳнада қўшиқ куйлаётган қизини тинглай олмаётган отанинг изтиробли қиёфасидан ҳам буни сезиш мумкин.

    Лекин шахсий ҳаётини оиласи учун қурбон қила олмаслигини тушунган қиз ота-онасига нияти қанчалик жиддий эканини англатишга ва улардан ажралиб, катта ҳаётга қадам қўйишга бурчли эди. Мусиқа тўгарагидаги устози Бернардо Вильялобос (Эуҳенио Дербес ижросида) бу ишни амалга оширишда катта ёрдам беради. Охири улар Рубига оқ йўл тилаб, катта ҳаёт томон кузатиб қўяди.

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр

    «CODA: Кар ота-онанинг фарзанди» фильмидан кадр
    Фото: «Kinopoisk.ru»

    Шундай қилиб, Массачусетс штатидаги кичик бир шаҳарчада яшовчи ўрта мактаб ўқувчиси ўзига бўлган ишончсизлик ва оиласи билан ипсиз боғлиқлик ҳиссини енгиб ўтади.

    Фильмда, шунингдек, бешафқат бозор шароитида ҳалол меҳнати билан кун кўришни уддалаган имконияти чекланган инсонлар тақдири таъсирли очиб берилган. «CODA» асли «Белиерлар оиласи» (La famille Bélier, 2014) номли кинокомедиянинг ремейки эканига қарамай, бунда кар-соқов актёрларнинг сохталикдан холи, табиий ижроси анча жонли чиққан. «Белиерлар оиласи» фильмида эса бунинг акси.

    «CODA»нинг иккинчи маъноси ҳам бор: инглиз тилида мусиқий асарнинг якуний қисми шу атама билан ифодаланади. Дарвоқе, фильмда мусиқий асарлар нозик дид билан саралаб олинган. Масалан, Руби ёлғиз вақтларида Американинг машҳур протопанк гуруҳи The Shaggs’ни тинглайди; Жони Митчеллнинг «Both sides now» қўшиғини мароқ билан ижро этади.

    Бир сўз билан айтганда, «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» фильми, у муносиб кўрилган мукофотларни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам, мириқиб томоша қилишга арзийди.

    08.04.2022, 12:26   Изоҳ (0)   47953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.