Шавкат Мирзиёев раислигида Саховат, Мурувват ва Меҳрибонлик уйлари ҳамда махсус мактаб интернатлари фаолияти бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
Бугун Олмазор туманига йигирма биринчи марта келдим. Ушбу улуғ Рамазон ойида қилган барча яхши ниятларимиз, қилаётган ишларимиз ижобат бўлади. Шунинг учун ҳам улуғ жума кунида Олмазор туманига келдим. Қуръони Каримда ҳам ‘Яхшиликнинг мукофоти — фақат яхшилик’, деб айтилади. Шунинг учун ҳам бугун барча соҳа вакиллари муаммоларини айтишлари мумкин», — деди президент.Давлат раҳбари замон шиддат билан ўтаётгани, муаммолар ҳам кундан кунга кўпаяётганини айтди.
«Бугун барча вилоят ҳокимлари билан ҳам гаплашиб, кўпгина режаларни муҳокама қиламиз. Юқорида айтганимдек, улуғ ойда қилган ниятларимиз ижобат бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)