• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Феруза Жуманиёзова «балкон»да, Юлдуз Турдиева ойнасиз уйда. Ижарада яшаш нима эканини яхши тушунадиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Тошкентга ишлаш ёки ўқиш учун келган одам борки, ижара муаммоси билан тўқнашиши аниқ. Албатта, ижодкорлар ҳам бундан мустасно эмас. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова ижодкорларнинг ижара билан боғлиқ хотираларини ўрганишга қарор қилди.

    Феруза Жуманиёзова: «Яшаган еримиз тор бўлса-да, бахтли эдик»

    Хонанда Феруза Жуманиёзованинг  бугунги шароитини билганлар бир пайтлар пойтахтда онаси билан кичик «балкон»да яшаганига шубҳа қилса ажаб эмас. Аммо ҳақиқатан ҳам у бир неча йил ижара уйда яшашга мажбур бўлган.

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    Фото: Instagram / @feruza_jumaniyazova

    — Онам асли санъаткор бўлса-да, бу касбни танлашимга қарши бўлган. Охири санъатга бўлган иштиёқим баландлиги учун «Сени Тошкентга олиб бораман, аммо чизган чизиғимдан чиқмайсан», деб шарт қўйган. Онам билан Тошкентга келганмиз. Тошкентдан яхши оиланинг икки хонали ижара уйига жойлашганмиз. У ерда биз билан бирга эр-хотин фарзандлари билан яшарди. Эр-хотин алоҳида хонада, фарзандлар меҳмонхонада, мен ва онам эса кичик «балкон»да ётардик. У ер шунчалик тор эдики, иккита кўрпачадан ортиғи сиғмасди. Шу шароитда бир йил яшаганмиз. Онам катта ҳовлида яшаб ўрганган бўлса-да, бирор марта норози бўлмаган. Ўйлаб қарасам, бу ҳаётимдаги қийинчилик эмас, балки энг бахтли кунларим бўлган экан. Яшаш жойимиз тор бўлса-да, бахтли эдик. Рости, ўша кунларни ҳалигача соғинаман, — дейди хонанда Феруза Жуманиёзова.

    Тўхтамурод Азизов: «Ётоқхонамизда биттагина каравот бор эди»

    «Кўзгу» театр сутудиясининг асосчиси, Обид Асомов ва Мирзабек Холмедов каби кулги усталарининг устози Тўхтамурод Азизов ҳам молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказган. У янги куёвлик давридаги воқеаларни кулги билан эслайди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Раҳматли аёлим Раъно билан оила қургач, алоҳида яшашимизга тўғри келди. Ўша пайтларда ижодкорлар учун ётоқхона бериларди. У ер оилали одамга мўлжалланмагани учун биттагина каравоти ва деворга илинган кўзгусидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Овқат пишириш учун навбатга ёзилиш, кир ювиш учун ҳам қўшнилар билан маслаҳат қилиш керак эди. У ҳам талаба. Мен ҳам талаба бўлганим учун пул жамғариб уйимизга иккинчи каравотни ҳам харид қилолмаганмиз. Хотин сиз ётоқда ухланг дерди, мен унинг ҳурматини қилардим. Аммо ажойиб дамлар эди. Пешонага битган бўлса ҳаммаси бўлади, фақат озгина сабр ва меҳнат қилиш керак, холос, — дейди Тўхтамурод Азизов.

    Муҳаммадали Абдуқундузов: «Оилам билан кичик хонада яшаганмиз»

    Ўзбекистон халқ артисти, «Бобур» номидаги халқаро мукофот совриндори Муҳаммадали Абдуқундузов оиласи билан Тошкентга келганида ижарага уй олишга ҳам пули бўлмаган экан.

    Фото: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг шахсий архивидан

    Фото: Муҳаммадали Абдуқундузовнинг шахсий архивидан

    — Ўғилларимнинг болалиги ижара уйда ўтди, десам хато бўлмайди. Аввалига 11 йил Сурхондарёда яшаб, театрда ишладик. У ердаги шарт-шароитлар ёмон эмасди. Кейин аёлимнинг қистови билан Тошкентга келганмиз. У пайтларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олган бўлишимга қарамай, Ўзбек миллий академик театрига актёр штатига қабул қилишмаган. Актёрлик штатида жой йўқлигини айтиб, хўжалик ишлари бўлимига ишга олишганди. Ижара уйга пулимиз йўқлиги учун ижодкорлар ётоқхонасига жойлашганмиз. Уйимиз битта хонадан иборат эди. Аёлим ва икки ўғлим билан бирга 9 метр квадрат хонада яшашимизга тўғри келган. Актёрлик штатига ишга олиниб, маошим кўтарилгач, ижара уйга кўчиб ўтганмиз. Ижара уй ҳам ҳаминқадар эди, аммо ётоқхонадан анча кенг бўлгани учун кўзимизга сарой бўлиб кўринган, — дейди Муҳаммадали Абдуқундузов.

    Юлдуз Турдиева: «Дераза ойнаси синган уйда қўрқиб тонггача ухламасдим»

    Таниқли хонанда Юлдуз Турдиеванинг бугунги молиявий шароити ҳавас қилгудек. Чунки мухлислар уни қимматбаҳо машина ва ҳашаматли уйда кўриб ўрганган. Аммо хонанда ҳам бир неча йиллар олдин ижара уйда яшаб, бу кунларни орзу қилганини яширмайди.

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

    — Турмуш ўртоғим билан Тошкентга келганимизда ҳеч нарсамиз йўқ эди. Ишонасизми, бир йил ичида 10 та ижара уйда яшашимизга тўғри келган. Шароити яхшисининг пули тўғри келмасди. Ёки пули тўғри келганининг шароити қониқарсиз даражада бўларди. Биринчи қаватдаги дераза ойнаси йўқ хонадонда яшаганимиз ҳеч эсимдан чиқмайди. Кимдир кириб келса, нима қиламан, деб тонг отгунга қадар ухлолмасдим. Ҳатто, бундай ижара уйга ўғлимни олиб келишга қўрқиб, уни қайнонамга ташлаб келгандим. У пайтларда пропискасизларни яхши ишга олишмасди. Шу боис турмуш ўртоғим билан ишга жойлашишга қийналганмиз. Ҳатто, қониқарсиз даражадаги уйни ижарага олишга ҳам пулимиз қолмаганди. Ўшанда турмуш ўртоғимнинг дўстларидан бирининг бир хонали уйига кўчиб ўтгандик. У уйда ўндан ортиқ киши яшаб, битта қозондан овқат ердик. Ижара азобини тортганим учун халқаро фестивалда ғолиб бўлгач, мукофот пулига икки хонали уй харид қилганман. Бу ҳаётимдаги энг қувончли кун бўлган, — дейди хонанда Юлдуз Турдиева.

    Барчин Ғофурова: «Уйни сотиб, ҳалигача ижарада яшаймиз»

    «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Барчин Ғофурова онаси билан ижара уйда яшайди. Тез орада эса у онаси учун уй сотиб олишни режалаштиряпти.

    Фото:Instagram / @barchin_gafurova

    Фото:Instagram / @barchin_gafurova

    — Оилада икки фарзандмиз. Укам иккимизнинг болалик йилларимиз ҳавас қилгудек ўтган. Афсуски, мактабни битириш арафасида укамда жиддий хасталик аниқланди. Онам уйимизни сотиб, укамни даволатишга қарор қилди. У кунларни эслаш жуда оғир. Шукрки, укам Прагада узоқ вақт даволаниб, касалликдан бутунлай халос бўлди. Аммо ижара уйда яшаш осон эмасди. Яширмайман, пулдан қийналганим учун дарсдан кейин ошхоналарда ишлашимга тўғри келган. Ижара уй эгасининг қош-қовоғига қараб яшаш жуда қийин. Улар билан зиддиятли вазиятларга ҳам учраганмиз. Чунки инсон ижара уйда бепул яшамайди. Унинг ҳам уйдан эркин фойдаланишга ҳаққи бор.Укам хорижда, мен эса онам билан Тошкентдаги ижара уйда яшаймиз. Укам иккимизнинг орзуларимиз жуда кўп. Насиб қилса тез орада онамга орзусидаги уйни совға қиламиз.

    Зуҳра Солиева: «Ижара уйдан пиёда ишга қатнардим»

    Комик актриса Зуҳра Солиева бошқа ҳамкасблари сингари шахсий муаммоларини мухлислардан яширмайди. Унинг ижара уйда яшаши, ҳатто миниб юрган машинасини ҳам муддатли тўлов эвазига харид қилгани сир эмас.

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    Фото: Instagram / @zuhra_salieva

    — Тошкентга келганимдан буён ижара уйда яшайман. Буни айтишдан ҳеч қачон уялмаганман. Худойим насиб қилиб, ойма-ой ижара пулини тўлаб бораётганимга ҳам шукр. Ижара уйда яшаш қийин, айниқса, талаба ёки ишга жойлашолмаган инсонларга бундан ортиқ азоб йўқ. Ғир этиб, ой ўтади ва уй эгаси эшик тақиллатиб туради. Мен ҳам бир неча ой Ўзбек Миллий академик драма театрида маошсиз ишлаганман. Баъзан тўйларга таклиф этишарди. Аммо танилмаган актрисанинг меҳнат ҳаққи у қадар юқори баҳоланмасди. У пайтларда «Новза» метроси яқинидаги квартирада қизлар билан яшардик. Пулим йўқлигидан театрга пиёда қатнайдиган бўлдим. Кимдир «Сизни пиёда кўрдим», деса соғлиқ учун фойдали деб кулиб қўярдим. Аслида чўнтагимда бир сўм ҳам пулим йўқ эди. Бир куни ёмғир шаррос қуйди, соябонни кўтариб яна йўлга тушдим. Аммо туфлимнинг тешиклигидан оёғим сувга бўкди ва шим тизза бўйи сув бўлди. Театрга келиб роса йиғлагандим. Ҳозир ҳам ижара уйда яшайман, пешонага битса, уй-жой қиламан. Аммо бугунги кунимдан нолимайман, — дейди актриса Зуҳра Солиева.

    Сарвар Баҳодиров: «Ёғоч каналари қонимизни ичган»

    Бошловчи Сарвар Баҳодиров томошабинларга «Марказий студия» кўрсатуви орқали яхши таниш. У ҳам яқин кунларгача ижара уйда яшаган. Бунинг нақадар оғриқли мавзу эканини яхши билади.

    Фото: Instagram / @sarvar_bahodir

    Фото: Instagram / @sarvar_bahodir

    — Ижара уйда яшаш азобини Тошкентга келганларнинг деярли бари бошидан кечиради. Тошкентга қарз-ҳавола қилиб келганман. Пулим жуда кам эди. Кунлик ижараларда ҳам яшашга мажбур бўлган кунларим бўлган. Ҳатто, шундай кунлар бўлганки, ижара пул тополмай, «МY 5»да қолиб, стуллар устида ухлаганман. Табиийки, бу раҳбарларга ёқмаган. Мен эмас, бошқа ходимларнинг ускуналардан ўз манфаати йўлида фойдалангани уларни ғазаблантирган. Шундан сўнг кечқурун ишхонада қолишни тақиқлаб қўйишган. Бир муддат қариндошларнинг ҳам уйида яшаганман. Ундан кейин 5-6 та йигитлар билан ижрага уйга кўчиб ўтганман. Улар орасида танишлари ҳам, нотанишлари ҳам бор эди. Кўчган ижара уйимизда ёғоч каналар бор экан. Эрталабгача мижжа қоқмай чиқардик. Уй эгаси ижарачиларга қандай муносабатда бўлишини яхши биласиз. Дард-у, ҳолингизни айтсангиз «ёқмаса кет» дейди, холос. Шунда мантажор йигитлардан бири уйига таклиф қилган. Бир муддат унинг ҳам уйида яшаганман. Ойлик олишни бошлаганимдан кейин яхшироқ квартирага кўчиб ўтганман, — дейди бошловчи Сарвар Баҳодиров.

    Ҳамдам Собиров: «17 йил ижара уйда яшадим»«Қора атиргул», «Мактабимда» ва «Тентакчам» қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган ҳамда ҳозирги кунда YouTube’да клиплари энг кўп томоша қилинадиган хонанда Ҳамдам Собиров ҳам узоқ йиллар ижара уйда яшагани ва уй соҳиби бўлиш бахтига эришганига кўп бўлмаганин яширмайди.

    Фото: Instagram / @hamdam__sobirov_

    Фото: Instagram / @hamdam__sobirov_

    — Болалигимда оиламиз кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган. Ҳатто, бизнинг Навоийда ҳам уйимиз йўқ эди. Оиламиз билан ижара уйда яшардик. Ундан кейин Тошкентга келдим. Бу ерда ҳам худди шу муаммо. Пулим камлиги учун кичик уйни бир нечта йигитлар билан банд қилардик. Феъл-атвори турлича бўлган инсонлар билан бир уйда яшаш қанчалик қийинлиги буни бошидан кечирганлар яхши билади. Ҳатто, истаган пайт чироқни ҳам ёқолмайдиган кунларим бўлган. Кейинчалик бир-икки сўм топгандан кейин ўзим учун алоҳида уйни ижрага олганман. Ўйлаб қарасам, Тошкентнинг ўзида 17 йил ижарада яшаган эканман, — дейди Ҳамдам Собиров.

    Элдор Қаюмов: «Йигирма йилдан ортиқ ижарада яшаш»

    Бастакор Элдор Қаюмов Умидахонга «Кел, ярашайлик», Фарруҳ Комиловга «Тарам-тарам» каби қўшиқларни яратган ижодкор ҳисобланади. Афсуски, у хонандалар учун керакли ижодкор бўлса-да, ҳамон ижара уйда яшайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Талабанинг ижарада яшаши у қадар қийин эмас. Бўлса бир чамадон кийими ва 3-4 та китоби бўлиши мумкин. Аммо оилали, узатиладиган сингиллари бўла туриб, ижарама-ижара кўчиб юриши азоб. Буни бир-икки марта кўчиб кўрган инсонлар яхши билади. Одамнинг уйга, атроф-муҳитга мослашиши учун баъзан шунча вақт кетади. Ижарага бериладиган уй ҳар доим ҳам яхши бўлавермайди. Шу ёшгача жуда кўп марта ижара билан боғлиқ муаммоларга учрадим. Тахминан ўттиздан ортиқ уйларда яшашимга тўғри келди. Ижарага ойлаб пул тўлолмаган кунларим ҳам бўлди. Уларнинг баъзилари тушунади, баъзилар йўқ. Тўлов бир кунга кечикса, ҳисоб-китобни қилишни талаб қиладиганлари ҳам бор.«Нега уй олмайсиз?» дейдиганлар жуда кўп. Мен ҳам ўз уйим бўлишини хоҳлайман, ҳа деб уй алмаштиришни истамайман. Нима қилай вазиятим шундай. Қўшиқлар кўп ёзаман, шу кунгача талайгина машҳур хонандалар билан ишлаганман. Аммо бизда қалам ҳаққи ва муаллифлик ҳуқуқи у қадар яхши ишламайди. «Тўйлар кўпайсин суришиб кетамиз?» ёки «Машҳур бўволай ўзим олиб бераман» деган ваъдалар жуда кўп бўлган, — дейди бастакор Элдор Қаюмов.

    Аҳрор Қўшматов: «Суваракли уй даҳшатли эди»

    Бошловчи ва шоумен Аҳрор Қўшматов ҳам оиласи билан узоқ йиллар ижара уйда яшаган. У ҳаётидаги энг қийин кунлар ҳам ижара уйларда содир бўлганини яширмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Тошкентга энди келган пайтларим ижара азоби қандай бўлишини билмаганмиз. Аёлим билан қишлоқдаги бор мебелларни олиб келиб, уларни уйга жойлатгандик. Биринчи ой жуда яхши яшадик. Аёлим ҳомиладор, уйимиз чиройли, шароитлари аъло. Аммо иккинчи ой ижарасини уч кун кечиктирганим учун уй эгаси тўпалон қилиб келган. Ўшанда хотинимдан яширинча, тилла узугини сотиб ижара уй пулини тўлагандим. Бир ой ҳаш-паш дегунча ўтган ва яна пул тўлайдиган пайт келганди. Таниш-билишлардан ҳам қарзга пул тополмаганимдан кейин уйдан чиқиб кетишга мажбур бўлганмиз. Аксига олиб бирорта яхшироқ ижара тополмагандик. Укамни чақиртириб, кийимларимиздан ташқари ҳамма нарсани қишлоққа бериб юборгандик. Кейин бир танишим «Кампирнинг уйида жой бор, ижара пули ҳам унчалик қиммат эмас», деди. Аёлим билан бориб, берилган хонани яхшилаб тозаладик. Аёлим ҳомиладор эрта-индин кўзи ёрийдиган бўлиб турибди. Кечаси нимадир шитирлагандек бўлди, ҳайвон бўлиб чироқни ёқсам деворларда катта-катта сувараклар юрибди. Улар шу даражада кўпки, бундай ҳолатни фақат қўрқинчли киноларда кўриш мумкин. Аёлимни ташқарига чиқариб, анча вақт суваракларни ўлдириш билан шуғулланганман. Эртаси куни дорилаб, сувараклардан қутилгандик. Аммо у уй ҳам сотиладиган бўлиб, яна кўчишимизга тўғри келди. Хуллас, ўн йил умримиз шундай сарсонликда ўтди, — дейди бошловчи Аҳрор Қўшматов.

    Мавзуга доир: McDonald’sда идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    07.04.2022, 17:07   Изоҳ (0)   63262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хонанда Рианна дунёдаги энг бадавлат аёллар рейтингидан жой олди

    07.04.2022, 10:48

    Instagram: Ҳашаматли хонадонини кўрсатган Улуғбек Раҳматуллаев, туғилган кунини Дубайда нишонлаган Асал Шодиева, аҳволи оғирлашган Лутфулла Саъдуллаев

    06.04.2022, 22:29

    «Оскар» тақдимотидаги можародан сўнг Уилл Смит иштирокидаги айрим лойиҳалар тўхтатила бошлади

    06.04.2022, 18:36

    «Муҳташам юз йил» сериали юлдузларининг фарзандлари: Улар қандай кўринишда? (фото)

    05.04.2022, 18:57

    Леди Гаганинг кўз ёшлари, Владимир Зеленский нутқи ва асосий мукофот эгалари: «Грэмми-2022» нинг энг ёрқин лаҳзалари (фото, видео)

    05.04.2022, 12:50

    Болливуд актёри Рандхир Капур деменсияга чалингани маълум бўлди

    05.04.2022, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳаёт сенга мандарин берса” фильмидаги кўпчилик пайқамаган 7 та ноодатий детал

    Лайфстайл | 13 май, 09:55

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум

    Реклама | 13 май, 09:00

    Бразилия футбол конфедерацияси президенти: “Биз футбол тахтининг чўққисига қайтмоқчимиз”

    Спорт | 13 май, 09:52

    Ҳиндистон бош вазири Покистон билан тўқнашувлардан сўнг илк бор халққа мурожаат қилди

    Дунё | 13 май, 09:40

    Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 13 май, 09:30

    Turkish Airlines самолёт тўлиқ тўхтамасдан ўрнидан турганларни жаримага тортади

    Дунё | 13 май, 09:10

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Реклама | 13 май, 09:05

    Қамоққа олинган Хонобод суди раиси 30 минг доллар олган — Олий суд

    Ўзбекистон | 13 май, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.