Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АОКАда 5 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошқарма бошлиғи Азим Аҳматов Россиядаги ўзбек муҳожирларидан тушаётган мурожаатлар ҳақида маълумот берди.

«Февраль—март ойларида мигрантларимиздан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни кўпроқ ўзгарди. Масалан, ўтган икки ойда 2,2 мингдан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган бўлса, бунинг 1,3 мингдан ортиғи иш ҳақини вақтида ололмаслик билан боғлиқ мурожаатлар ҳисобланади.

Илгари бу мазмундаги мурожаатлар 10—15 фоиз атрофида бўлган. Бироқ сўнгги ойда унинг даражаси кескин ошди», — дея таъкидлаган Аҳматов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар