Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилда Россия иқтисодиёти Украинадаги уруш туфайли 10 фоизга қисқаради. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) 31 март, пайшанба куни эълон қилган прогнозида маълум қилди. Украина учун ЯИМнинг 20 фоиз даражасида қулаши башорат қилинмоқда. 

Фото: Economic Times

Фото: Economic Times

Ҳужжатда айтилишича, Россиянинг Украинага беш ҳафта аввал бошланган ҳужуми сўнгги 50 йилдаги энг катта таъминот зарбасини келтириб чиқарди.

Уруш бошланишидан олдин EТТБ 2022 йилда Россияда иқтисодий ўсишини уч фоиз, Украинада 3,5 фоиз даражасида бўлишини башорат қилган эди. 

EТТБ ўз прогнозида шу билан бирга, яқин ойларда можаро томонлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олишлари мумкинлигини ва тез орада Украина иқтисодиётини тиклаш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бошланишини қайд этган.

Ушбу сценарийда банк келгуси 2023 йилда Украина иқтисодиётининг 23 фоизга ўсишини кутмоқда, айни пайтда кучда қолиши кутилаётган Ғарб санкциялари туфайли Россия иқтисодиётидаги ўсиш нол даражасида қолиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар