• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бучадаги қирғин. Зеленский россиялик ҳарбийларнинг оналарига мурожаат қилди. Россия бу сафар ҳам Украинанинг айбловларини провокация деб атамоқда (фото)

    Россия қўшинлари Киев вилоятини тарк этди. Улар қолдирган манзара — кули кўкка совурилган шаҳар-қишлоқлар ва йўлларда сочилиб ётган ўнлаб тинч аҳолининг жасадларини бутун дунё кўрди (жабрланганларнинг аниқ сони ҳали номаълум). Бучада айрим жасадлар қўллари боғланган ҳолда топилган. Шаҳар мери Буча «мурдалар билан қопланган»ини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамларга бошининг орқа қисмидан ўқ узишган. Мотижин қишлоғида етакчи Олга Сухенко ва яқинларининг жасадлари оммавий қабрдан топилди. Киев вилоятидаги автотрассалардан бирининг четида фотомухбирлар яланғоч аёллар жасадини кўрди; уларнинг ярим танаси куйиб кетганди. Урушнинг энг даҳшатли манзараларини акс эттирувчи суратлар Украина расмийлари, шунингдек, Reuters ва AFP агентликлари томонидан нашр этилган.

    Фото: AP Photo

    Киевдан 20 километр узоқликдаги трассада қурбонларнинг жасадлари

    Киевдан 20 километр узоқликдаги трассада қурбонларнинг жасадлари
    Фото: Reuters

    Буча

    Фото: AFP

    Фото: AP Photo

    «Дунё даҳшатга тушиши керак»

    Украина президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович ўзининг видеомурожаатида Киев вилоятидаги шаҳарлар – Буча, Ирпен ва Гостомелда содир бўлган воқеалардан дунё даҳшатга тушиши кераклигини айтди. У ушбу шаҳарлардаги манзараларни қўрқинчли фильмлардаги кадрларга қиёслади ҳамда Россия қўшинларини уруш жиноятларида, жумладан, талончилик, зўрлаш ва тинч аҳолини ўлдиришда айблади.

    Арестовичнинг сўзларига кўра, аксарият қурбонларнинг қўллари боғланган, баданларида қийноқ излари бор, кўпчилигининг бошига орқадан ўқ узилган.

    «Дунё Буча, Ирпен ва Гостомелда содир бўлган воқеалардан даҳшатга тушиши керак. Афсуски, Украинанинг бошқа шаҳарларида ҳам аҳвол бундан яхшироқ эмас. Аммо Украина Қуролли кучлари, Украинанинг бошқа мудофаа кучлари ва махсус хизматлари жиноятчиларни топиш ва жазолаш учун ҳамма нарсани қилади», — деди Арестович ва «ҳеч қандай жиноят жазосиз қолмаслигини» қўшимча қилди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Буча аҳолиси Украина назоратидаги ҳудудга етиб бориш учун Бучанка дарёсидан ўтишга ҳаракат қилган. Аммо Россия кучлари уларни ўлдирган

    Буча аҳолиси Украина назоратидаги ҳудудга етиб бориш учун Бучанка дарёсидан ўтишга ҳаракат қилган. Аммо Россия кучлари уларни ўлдирган
    Фото: Sopa Images

    «Қотиллар, талончилар, жаллодлар». Зеленский ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Бучадан олинган суратларни жойлаштирди.

    Украина президенти Владимир Зеленский суратлар остида қуйидаги сўзларни қолдирган: «Россиялик ҳарбийларнинг оналарига буни кўришни маслаҳат бераман. Қандай ҳаромиларни тарбиялаганингизни кўринг. Қотиллар, талончилар, жаллодлар».

    Украина бош прокурори Ирина Венедиктованинг маълум қилишича, Россия ҳарбийларидан озод қилинган Киев вилояти ҳудудларида 410 нафар тинч аҳолининг жасадлари йиғиб олинган. Унинг сўзларига кўра, суд-тиббиёт экспертлари ҳозиргача 140 қурбоннинг жасадини кўздан кечирди.

    Дмитровка

    Фото: Reuters

    Фото: AP Photo

    Хусусий уйнинг боғидаги кийик. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, жонивор Дмитровканинг рус қўшинлари томонидан ўққа тутилиши вақтида яраланган.

    Хусусий уйнинг боғидаги кийик. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, жонивор Дмитровканинг рус қўшинлари томонидан ўққа тутилиши вақтида яраланган.
    Фото: Reuters

    Ясногородка

    Фото: AFP

    Кўнгиллилар понини эвакуация қилмоқда

    Кўнгиллилар понини эвакуация қилмоқда
    Фото: AP Photo

    Мотижин

    Мотижиндаги тинч аҳолининг оммавий қабри. Баъзиларнинг қўллари боғланган

    Мотижиндаги тинч аҳолининг оммавий қабри. Баъзиларнинг қўллари боғланган
    Фото: UNIAN

    Россия Киев вилоятидан олинган кадрларни фейк деб атамоқда

    Россия Мудофаа вазирлигининг расмий Telegram каналида «Фейкка қарши уруш» каналидан репост пайдо бўлди, унда рус қўшинлари олиб кетилганидан кейин Буча шаҳридан ўнлаб жасадлар топилгани ҳақидаги хабарлар «режалаштирилган медиа кампанияси» деб аталмоқда.

    «Буча ҳақидаги хабарлар бир вақтнинг ўзида бир нечта хорижий нашрларда пайдо бўлди — бу режалаштирилган медиа кампаниясига ўхшайди. 30 март куни қўшинлар шаҳарни тарк этганини ҳисобга олсак, бу кадрлар 4 кун давомида қаерда эди? Уларнинг бўлмагани фақат сохталикни тасдиқлайди», — дейилади хабарда.

    «Фейкка қарши уруш» муаллифлари ҳам Бучадан олинган видео ва фотосуратларни саҳналаштирилган деб ҳисобламоқда.

    Бундан ташқари, Telegram канали оммавий қабрни Украина Қуролли кучлари ясаган деб даъво қилмоқда. Қайси қабр ҳақида гап кетаётгани аниқ айтилмаган. Аввалроқ Буча мери Анатолий Федорук қурбонлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Украина армияси шаҳар устидан назоратни қайта тиклаганидан сўнг, рус қўшинлари қолдирган «280 кишининг жасади оммавий қабрларга дафн этилгани»ни айтганди.

    Ирпен

    Фото: Reuters

    Украина ҳарбийлари Ирпенда патруллик қилмоқда.

    Украина ҳарбийлари Ирпенда патруллик қилмоқда.
    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Кейинроқ «Звезда» телеканали Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотини эълон қилди. Вазирлик Буча шаҳрида тинч аҳоли вакилларининг жасадлари акс этган фотосуратлар ва видеоларни «навбатдаги провокация» ва «Ғарб оммавий ахборот воситалари учун Киев режимининг навбатдаги саҳнаси» деб атаган.

    «Буча посёлкаси Россия Федерацияси Қуролли Кучлари назорати остида бўлган даврда бирорта ҳам маҳаллий аҳоли зўравонлик ҳаракатларидан жабр кўрмаган», — дейилади баёнотда.

    Илгари Мариуполда болалар шифохонаси ва тинч аҳоли яширинган драма театри Россия кучлари томонидан бомбардимон қилингани ҳақидаги хабарларга ҳам Россия расмийлари шундай муносабат билдирганди.

    Мавзуга доир: Россия армияси Киев вилоятидан чиқиб кетди, кўчаларда эса ўнлаб тинч аҳолининг жасадлари қолди. Урушнинг 38-кунидан фоторепортаж

    03.04.2022, 22:52   Изоҳ (0)   82486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фил аждарга қарши. Ҳиндистон—Хитой муносабатлари: ҳудудий даъволар, қонли тўқнашувлар, иқтисодий алоқалар ва туганмас баҳс

    03.04.2022, 20:08

    Россия армияси Киев вилоятидан чиқиб кетди, кўчаларда эса ўнлаб тинч аҳолининг жасадлари қолди. Урушнинг 38-кунидан фоторепортаж

    03.04.2022, 15:51

    Трамп АҚШдаги «носоғлом ва радикал» сиёсатчиларни мамлакат учун энг катта хавф деб атади

    03.04.2022, 14:53

    Қозоғистонда Тўқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган хорижий разведка агенти қўлга олинди

    03.04.2022, 13:52

    Киев вилоятида Россия қўшинлари қолмади — Украина Мудофаа вазирлиги

    03.04.2022, 11:50

    Литва Европа Иттифоқида биринчи бўлиб Россия газидан тўлиқ воз кечди

    03.04.2022, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.