АҚШ Оқ уй иттифоқчиларини олти ой ичида бозорга кунига 1 млн баррелдан ортиқ нефтни қазиб олиш учун кенг кўламли товар интервенсиясини бошлашга чақирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
АҚШ бу қарорини Россия санкциялар таъсири туфайли ишлаб чиқаришни янада қисқартиришга мажбур бўлиши мумкинлиги билан изоҳламоқда. Вашингтон томонидан стратегик захирадан бундай жиддий фойдаланиш захира ҳажмининг учдан бирига қисқаришига ва 1983 йилги даражага қайтишига олиб келиши мумкин. Ўша йили АҚШда нефть инқирози юз берганди.
Оқ уй олти ой ичида стратегик захирадан кунига 1 млн баррель нефтни қазиб олиш ниятида эканини маълум қилди. Шу тариқа мамлакат 180 млн баррель нефтни қазиб олади.
Президент Байден бу ташаббусни бутун дунёдаги иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан бирга амалга оширмоқчи. Бунга бошқа давлатлар ҳам қўшилиши кутилмоқда, шундан сўнг кунига 1 млн баррелдан кўпроқ нефть қазиб чиқариш мумкин бўлади, — дейилади Оқ уй хабарида.25 март ҳолатига кўра, АҚШнинг стратегик захираси EIA маълумотларига кўра, 568,23 млн баррель нефтни ташкил этди, бу 2002 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Интервенсия тўғрисидаги эълон АҚШ ва Европада ёқилғи нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келган юқори нефть нархлари фонида маълум қилинди. Украинадаги чўзилган ҳарбий можаро Европа Иттифоқи давлатларини Россия нефтига эмбарго қўйиш ҳақида жиддий ўйлашга ундамоқда.
Аммо хом ашё нархининг янада ошиши таҳдиди ва нефть етказиб берувчиларни топиш зарурати туфайли ечим топилмаяпти. Бошқа давлатлар нефти ҳар қандай ҳолатда ҳам мураккаб логистика туфайли рус нефтидан анча қимматроққа тушади.
Германия ҳақида шуни айтишимиз мумкинки, биз бу йил давомида Россиядан нефть ва кўмир импортига қарамликдан воз кечишимиз мумкин, бироқ газга кўпроқ вақт керак бўлади, — дейди Германия канцлери Олаф Шольц.АҚШ ва Буюк Британия март ойидаёқ Россия нефтига эмбарго қўйганини эълон қилган эди. Шунингдек, кўплаб трейдерлар санкциялар фонида Россиядан нефть сотиб олишни тўхтатди. Бу эса келажакда Россияда нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга тўсқинлик қилиши, балки унинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ Германия йил охиригача Россия нефтидан деярли тўлиқ мустақил бўлишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди.