• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Архитектура

    Париж «юзидаги чандиқ»: қурилганидан 20 йил ўтиб, бузиб юбориш режалаштирилган Эйфель. Гитлер забт этолмаган минора қандай қилиб Франция рамзига айланди?

    Бундан 133 йил аввал тикланган Эйфель минораси дунёнинг энг бетакрор меъморчилик намуналаридан биридир. Йилига деярли 7 миллион сайёҳ айнан шуни кўриш, суратга тушиш учун атайин Парижга келади. «Дарё» бир вақтлар шаҳар қиёфасига путур етказади деб жар солинган, француз зиёлиларининг қурилишига қарши бўлган миноранинг бутун мамлакат рамзига айланиш тарихига тўхталади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳаммаси вақтинча — кўргазма учун

    Орзулар ва севги шаҳри бўлмиш Парижда Эйфель минораси Франция инқилобига 100 йил тўлгани муносабати билан қад ростлайди. 1889 йилги Халқаро кўргазма арафасида шаҳар маъмурияти Франциянинг техника ва муҳандислик бобида эришган ютуқларни кўзлаш ниятида улкан иншоот яратиш бўйича танлов эълон қилади. Унга кўзга кўринган, машҳур меъмор-у усталар ўз лойиҳаларини топширади.

    Деярли барчаси бир-бирига ўхшаш қораламалар орасида Француз инқилобини эслатадиган баҳайбат гилотина ва тошли минора лойиҳалари ҳам учрайди. Улар билан танишиб чиққан ҳакамлар негадир Эйфель минорасини маъқул топишади. Аммо у вақтда ушбу иншоотни Париж рамзига айлантириш режаси бўлмаган. 20 йилдан кейин бузамиз, ҳозирча кўргазма учун дарвоза бўлақолсин, дея қарор чиқаришади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Минора муаллифи улкан темир конструкциялари билан тажрибалар ўтказиб танилган, бунга қадар Озодлик ҳайкалининг ички каркас (қобирға)си, шунингдек, бир нечта темир йўл кўприклари, Виадук Гарабини лойиҳалаштиришга улгурган Густав Эйфель ҳисобланади.

    Аммо Эйфель минорасининг дастлабки ғояси Густавга эмас, унинг устахонасида ишлайдиган муҳандислар Эмиль Нуге ва Морис Кёшленга тегишли эди. Гарчи дизайни одамни ўзига мафтун қилмаса-да, патентни ўзи ва ҳамкасбларининг исмига расмийлаштиришга қарор қилган Густав кейинроқ Нуге ва Кёшлендан уларнинг ҳуқуқларини сотиб олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аввалига чизмада бошқачароқ минора акс этади. Ҳозирги қиёфаси пайдо бўлишига Густав Эйфель ва архитектор Стефен Совестромнинг ҳамкорликдаги фаолияти сабаб бўлади.

    Лойиҳа тасдиқлангач, хурсандлигидан оғзи қулоғига етган Густав Эйфель: «Франция 300 метрлик флагштокга эга ягона мамлакат бўлади!», — деб ишонч билан хитоб қилади.

    «Темир тасқара»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 1,5 миллион франк, банкдан 4 миллион франк ажратилган бўлса, қолган маблағни Густав Эйфель ўз ёнидан ишлатади. Умумий миқдорда 7,8 миллион франк ишлатилган.

    У минорани белгиланган муддатда битириш учун аввалдан тайёрлаб олинган қисмларни қўллашни афзал билади. Қурилишда 18 000 та темир деталь, 2,5 миллион михпарчиндан фойдаланилади. Вақтдан ютиш мақсадида михпарчин тешиклари олдиндан тайёрлаб олинади. 2,5 миллион михпарчиннинг учдан икки қисми ҳам аввалдан ўрнатилади. Тайёрлаб олинган тўсинларнинг ҳеч бири 3 тоннадан оғирроқ бўлмагани ишни янада осонлаштиради. Шунинг ҳисобига металл қисмларни юқорига олиб чиқиш машаққат туғдирмай, махсус кранларда кўтарилган. Минора баландлашгани сайин лифтлар учун ўрнатилган рельслар бўйлаб юқорига ҳаракатланадиган мобил кранлар ишлатилган.

    Эйфелнинг пастки қисми 4 та устундан иборат пирамидалардан ташкил топган. Баландлиги деярли 58 метрни ташкил қиладиган пирамидаларни квадрат платформага жойлашган арка бирлаштириб туради. Ушбу платформа яна бир кичик ўлчамдаги пирамида учун асос бўлади. Баландлиги 115,73 метрга етадиган иккинчи пирамида бошқа бир улкан пирамидали устун билан тугалланади.

    Қурилиш ишларида 300 нафар ишчи иштирок этганига қарамай, иш вақтида биронта ҳам ўлим ҳолати қайд этилмагани ўша вақтга нисбатан ва миноранинг баландлигидан келиб чиқилса, эътироф этса арзигулик натижа.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Густавнинг курсдоши Леон Эду томонидан лойиҳалаштирилган лифтлар 10 йилдан кейингина ўрнатилади. 1983 йилга келиб эса янги ва замонавий вариантига алмаштирилади. Асоси бетондан бўлган «темир хоним» икки йил, икки ой-у беш кунда қуриб битирилади.

    Metaлл қасрнинг зангламаслиги учун элементларнинг сиртини бўяш зарур. Ҳар етти йилда бир, 18 ой давомида Эйфелнинг ҳамма қисми битта қолдирилмай бўяб турилади. Бунинг учун 57 тонна бўёқ сарфланади.

    Ҳали иш тугалланмай турибоқ унинг баландлиги, ўлчами атрофдагиларни ҳайратга сола бошлайди. Гап шундаки, 1930 йили Нью-Йоркда 319 метрлик Крайслер билдинг қурилмагунигача Эйфель 146 метрлик Хеопс пирамидаси, 151-161 метрлик Колн ва Улм (Германия) черковларидан ҳам баландроқ эди.

    Инфографика: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Инфографика: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Густав шамол кучига муваффақиятли қарши туриш учун бундай конфигурация энг яхши вариант эканини тушинтиришга уринади. Ўтган йиллар эса унинг қанчалик ҳақ бўлганига исбот бўла олади. Шамол, бўрон ва бошқа табиий ҳодисаларга қарамай, у аввалгидек тик, кўкрак кериб турибди.

    Қурилиш ишлари якунига етганида баландлиги 300 метрга яқинни ташкил этган минора бугунги кунда юқори қисмидаги антенналар сабаб 330 метр деб рўйхатга олинган.

    Париж «юзидаги чандиқ»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Париж харитасига диққат билан назар солинса, Эйфель шаҳарнинг ғарбий қисми, Ен кўпригидан узоқ бўлмаган жой — Марс майдонида жойлашганини кўриш мумкин.

    Унинг асос устунларини ўрнатиш деярли якунига етай деб қолганида кейинги қурилиш ишлари давом этишига қарши оммавий норозиликлар тобора авж олади. Уни кўрарга кўзи йўқ одамлар вақти келиб айнан мазкур «темир тасқара» дунёнинг энг олди минораси бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. Шунчаки ёмон кўриш билан чекланмаган мамлакат зиёлилари Парижнинг бетакрор ҳуснига путур етказадиган мазкур бадбашара металл конструкцияни қуриш ишларини дарҳол тўхтатишни талаб қилади. Маъмуриятга норозилик кайфияти акс этган мурожаат ёзган 300 нафар ёзувчи, рассом ва бошқа ижод вакиллари орасида Александр Дюманинг ўғли, Ги де Мопассан ва бастакор Шарл Гуно ҳам бор эди.
    20 йил давомида биз темир ва винтлардан иборат жирканч устунларнинг шаҳар бўйлаб қора сиёҳдек ёйиладиган ёқимсиз соясини кўришга мажбур бўламиз, — деб ёзилади мурожаатда.
    Аммо шаҳар маъмурияти муҳандисларни қўллаб-қувватлаб, қурилиш ишларини тўхтатмаслигини билдиради. Ҳаммаси изига тушиб кетиши учун ортиқча вақт керак бўлмайди. Эйфель бўйлаб илк бор 1889 йил 31 мартда юқорига чиқилган бўлса, 173 кун ичида уни кўриш учун 2 миллиондан ортиқ одам ташриф буюради.

    Гитлер Францияни забт этгандир, аммо Эйфелни эмас

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вақти келиб бузиб ташлаш режалаштирилган миноранинг сақлаб қолинишига радиотўлқинлар даври кириб келгани, бундан эса турли жабҳаларда самарали фойдаланиш мумкинлиги сабаб бўлади. Гап шундаки, радиоантенналарни ўрнатиш учун ундан яхшироқ ва баландроқ минора йўқ эди. Густав Эйфель конструкцияни радио, кейинроқ эса теледастурлар учун ноёб майдон эканини исботлаб беришнинг уддасидан чиқади.

    1898 йил октябрь ойида Эжен Дюкрете Эйфель минораси ва Пантеон орасида телеграф алоқанинг биринчи сессиясини ўтказади. Бундай тажриба ҳарбий мақсадларда ҳам қўл келишига ишонтиради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1906 йилдан бери минорада доимий радиостанция мавжуд бўлиб, бир йил ўтиб унинг иккинчи қаватига рус муҳандиси Ромейко-Гурко томонидан ишлаб чиқилган олти метрли электр соатлари ўрнатилади. Қурилиш ишлари кетаётган вақт миноранинг учинчи қаватида лаборатория яратилади. 1908 йили унинг базасида биринчи юқори баландликдаги метеорология лабораторияси ташкил этилади. Узоқ вақт давомида фаолият юритган лабораторияда муҳим статистик маълумотлар тўпланади.

    1914 йилда ундаги радио ушлагич биринчи жаҳон уруши даврида генерал Жозеф Симон Галлиенига Марнеда (Контратака) қарши ҳужум ташкил қилиш имконини беради.

    1918 йил 1 ноябрда минорадан генерал Фердинанд Фошнинг «Компен сулҳи»ни имзолаш ҳақидаги радиограмма матни эълон қилинади. 1921 йили минорага ўрнатилган махсус антенналар туфайли илк бор тўғридан-тўғри радиоэшиттириш эфирга берилади. 1922 йилдан буён эса «Эйфель минораси» деб номланувчи радио дастури мунтазам равишда эфирга узатилади.

    1925 йилда минорадан телевидение сигналини узатиш учун биринчи уринишлар амалга оширилади. Мунтазам телевидение дастурларини узатиш 1935 йилдан бошланади.

    Иккинчи жаҳон уруши вақтида Парижга яқинлашган Гитлер ҳарбий қўмондон Дитрих фон Холтисга шаҳардаги бошқа диққатга сазовор жойлар қаторида Эйфель минорасини ҳам йўқотишга буйруқ беради. Бироқ Холтис буйруққа бўйсунмайди.

    Айрим маълумотларга кўра, Гитлер Парижга келишидан бир неча кун аввалроқ Эйфель минорасидаги лифт ишдан чиқади. Шунчалик жиддий бузилганидан дарҳол тузатишнинг иложи бўлмайди. Фюрер эса Франциядаги энг баланд иншоотнинг тепасига чиқа олмайди. Лифт ҳам Париж оккупациячилардан озод этилганидан кейин бир неча соат ўтгачгина ишлаб кетади. Шу сабаб ҳам французларда «Гитлер Францияни эгаллаганига қарамай, Эйфель минорасини забт эта олмаган», — деган гап бор.

    Париждаги барча йўллар Эйфелга олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эйфель минорасининг кўринишидаги айнан нима ёқади, деган саволга ҳар бир сайёҳ ва парижликнинг жавоби турли бўлиши ҳамда бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Гап шундаки, у доимий равишда ўзгариб туради ва атрофидаги муҳит ҳам ҳар сафар айрича бўлиши мумкин. Ранг-баранг иллюминация, 2004 йилдан буён пастки майдонга конки учиш учун мўлжаллаб ташкил қилинган яхмалак (каток), боғ — бу узумдан бир шингил, холос.

    Минора ҳафта давомида ҳар куни ташриф буюрувчилар учун очиқ. Чипталарни шимолий, жанубий, ғарбий ва шарқий пунктлардан сотиб олса бўлади. Энг юқори қаватга 26 евро, ўртадагисига 17 евро эвазига кўтарилиш мумкин. Аслида иккинчи ярусга зиналар бўйлаб чиқса ҳам бўлади — аммо бунинг учун 10,5 доллар тўлаши керак.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энг баланд қаватидан туриб бутун Парижнинг гўзаллигини томоша қиламан, деб ўйлаганлар панжара борлигини кўриб бироз ранжиши мумкин, лекин бу бежизга эмас. Бугунгача ундан деярли 400 дан ортиқ одам сакраб, ўз жонига қасд қилган ва айнан шу сабаб панжара ўрнатилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энг юқори нуқтада 50 доллар эвазига бир бокал, аниқроқ айтганда пластик стаканда (бу ҳам хавфсизлик мақсадида) шампан виноси ичиш ва қора увилдириқ (икра)дан баҳраманд бўлиш мумкин. Биринчи ва иккинчи қаватларидаги буфетда оддий сайёҳ 7,5 евро эвазига пицца ва шарбат сотиб олиши мумкин. Шунингдек, биринчи қават (ярусда)да икки хил таоми 18 еврога нархланган «58 Tour Eiffel» ресторани фаолият кўрсатади. Иккинчи қаватда эса оддий тушлик киши бошига 85 евродан тўғри келадиган қимматроқ Le Jules Verne ресторани бор. Энг юқори қаватдаги Champagne Bar’да эса сайёҳ 10 еврога ичимлик олиб, бутун Париж кафтдек кўринадиган манзарани томоша қилса бўлади.

    Конструкция аввалига қўнғир, кейин эса сарғиш, оч жигарранг тусга ҳам кирган. Бугунги кунга келиб тилларанг нур таратувчи чироқлар билан безалган Эйфель у ёки бу тадбир-маросимга қараб онда-сонда рангини ўзгартириб туради. Энг юқори қисмига ўрнатилган маёқ туфайли ҳатто 10 км узоқликдан ҳам кўриниб туради.

    Эйфель минорасининг тарихи ҳеч нимага олдиндан туриб баҳо бермасликка тайёр мисол. Пухта ва узоқни ўйлаб қурилган минора аввал бошда танқидларга учраса-да, вақт синовидан ўтди, муҳаббат рамзига айланди, Парижни саёҳатбоп масканлардан бири сифатида танитди.

    Мавзуга доир: «Қашшоқлик инқилобга, инқилоб эса қашшоқликка етаклайди». Асарларида севги шаҳри – Париждаги ҳаётнинг асл юзини фош этган романтизм куйчиси Виктор Гюго ҳикматлари

    31.03.2022, 22:39   Изоҳ (0)   61773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.