Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев у ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамроҳлик қилади. Ташриф чоғида Хива шаҳрини зиёрат қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29—30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди. 29 март куни Кўксарой қароргоҳида Эрдўғонни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнг икки мамлакат етакчилари иштирокида Ўзбекистон—Туркия стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Шавкат Мирзиёев мулоқот аввалида Туркия етакчиси ва халқини Наврўз байрами билан табриклаб, «етакчи турк компаниялар билан аниқ лойиҳалар сонини кўпайтириш ниятида» эканини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)