Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси раҳбари Матилда Богнер ҳам Россия, ҳам Украина расмийларини маҳбусларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини текширишга чақирди, деб хабар бермоқда CNN.

Фото: Матилда Богнер

Фото: Матилда Богнер

«Биз Россия томонидан асирга олинган украиналик ҳарбий асирларнинг ҳам, Украина томонидан қўлга олинган россиялик ҳарбий асирларнинг ҳам видеоларини кўрдик», — деди Богнер 28 март куни бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, БМТ ушбу видеоларни текшириш жараёнида, аммо уларда акс этган воқеалар жиддий хавотир уйғотмоқда. БМТ можаронинг ҳар икки томони содир бўлган воқеани чуқур ўрганиб, айбдорларни жавобгарликка тортишига умид қилмоқда.

27 март куни украиналик аскарлар асирдаги россиялик аскарларнинг оёқларига ўқ узгани ҳақида видео тарқалди. Видео қачон ва қаерда суратга олингани номаълум.

Украина президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович видеода содир бўлаётган воқеаларда «ҳарбий жиноят аломатлари борлигини» ва «жиддий тергов» ўтказилишини айтди. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, интернетда гўёки россиялик маҳбусларга зўравонлик қилинаётгани акс этган фейк видеолар тарқалмоқда. Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин «украиналик миллатчиларнинг асирга олинган ҳарбий хизматчиларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиши»га оид барча ҳолатларни аниқлашни буюрди.

Ушбу видео энг кўп муҳокамага сабаб бўлди, аммо бу Украина ва Россия томонлари бир-бирини маҳбусларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганликда айблаган ягона ҳолат эмас.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)