• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия—Украина музокаралари иштирокчиларининг заҳарланиши. ОАВ маълумотларига кўра Роман Абрамович ва яна икки кишига зарар етган

    Россия ҳамда Украина ўртасидаги тинчлик музокаралари иштирокчиларининг уч нафарида кимёвий қуролдан заҳарланишга ўхшаш аломатлар кузатилган. Бу ҳақда 28 март куни Bellingcat суриштирув лойиҳаси маълумот тарқатди. Унга кўра «Челси» футбол клубининг эгаси, миллиардер Роман Абрамович ҳам заҳарланган бўлиши мумкин. Meduza мазкур заҳарланиш иши юзасидан асосий маълумотларни тақдим этган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Bellingcat Абрамович, исми ошкор этилмаган яна бир россиялик бизнесмен билан биргаликда Киевда Украина олий радаси депутати, Россия билан музокараларда иштирок этаётган Рустем Умеров билан учрашганини аниқлаган. Bellingcat маълумотлари бўйича учрашув 3 мартда кундуз куни ўтган ва соат 22:00 гача давом этган. Учрашув якунида унинг иштирокчиларининг кўзларида кучли оғриқ, ёшланиш ва тери қатламининг яллиғланиши каби жисмоний зўриқишлар кузатилган. Ушбу аломатлар 4 март тонгигача иштирокчиларни тарк этмаган.

    Bellingcat экспертлари музокаралар иштирокчилари кимёвий қуролдан заҳарланган бўлиши мумкин деган хулосага келган, аммо мазкур модданинг нима эканлиги борасида аниқ маълумотларни келтирмаган. Яна бир эҳтимолга кўра, уларга микротўлқинли нурланиш шундай таъсир қилган. Bellingcat Абрамович ва бошқаларда бундай белгилар кузатилишидан аввал улар сув ва шоколаддан бошқа нарса истеъмол қилмагани ҳақида ёзган.

    Киевдаги учрашув иштирокчиларининг соғлиғига зарар етказмоқчи бўлишмаган, аксинча уларни шундай йўл билан қўрқитишга уринишган, дея ёзган экспертлар хулосасига таяниб Bellingcat. Тахмин қилинаётган заҳарли модданинг тури ва дозаси шундай тахминга асос бўлган. Иштирокчилардаги белгилар порфирин, органофосфат ёки битциклик бирикмалардан заҳарланиш ҳолатларига мос келган. Модданинг қайси турга мансублигини исботлаш имконсиз, чунки жабрланувчилар махсус лаборатор ускуналарда текширилмаган.

    Роман Абрамович кўриш қобилиятини тўлиқ йўқотган, дея хабар берган BBC’нинг рус хизмати. Нашрнинг маълумот беришича, бизнесменнинг териси кўчган, юқорида қайд этилган белгилар эса учрашувдан бир неча кун ўтганидан кейин йўқолган. BBC’га кўра Абрамович ва Умеровдаги аломатлар улар Киевдан Истанбулга келганида пайдо бўлган. Bellingcat хабарларида эса бу Киевда учрашувдан кейин бошлангани айтилади.

    «Бу Украина томонининг ҳам Россия томонининг ҳам иши бўлиши мумкин, деб ўйладик», — дея ахборот берган BBC рус хизматига Абрамовичга яқин манба.

    Жабрланувчилар бу ишни ким қилгани борасида бир тўхтамга келмаган. Манба заҳарли модда учрашув ўтказилган хона ҳавосига сепилгани ҳақида тахмин борлигини билдирган. Аммо кейинчалик BBC рус хизмати Абрамовичнинг расмий вакили бу борада расмий изоҳ бермаганини қайд этиб, аввалги ахборотнинг нотўғри эканлигини тан олган.

    Буюк Британия BBC нашрининг манбаси эса бизнесмен заҳарланишга ўхшаш белгиларга дуч келганини тасдиқлаган. Ҳозир Абрамович ўзини яхши ҳис этмоқда ва Украинадаги урушга чек қўйиш мақсадида ўтказилаётган музокараларда қатнашмоқда, деган BBC манбаси.

    The Wall Street Journal ҳам Абрамович ва бошқа иштирокчиларнинг заҳарлангани ҳақида ёзган. WSJ Абрамовичнинг Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашганини қайд этган. Бироқ Зеленскийда заҳарланиш белгилари кузатилмаган. Газета маълумотларига кўра, Абрамович ва яна икки нафар иштирокчининг заҳарланиши Кремлдаги айрим кучларнинг Россия ҳамда Украина ўртасидаги музокараларни тўхтатиш учун қилаётган ҳаракати бўлиши мумкин.

    Украина президентининг офиси музокаралар иштирокчиларининг заҳарлангани ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган. «Музокаралар гуруҳининг барча аъзолари одатий иш тартибида фаолият олиб бормоқда. Ахборот маконида уйдирмалар, турли конспирологик тахминлар, яна бошқа ахборот ўйинлари жуда кўп. Шу сабабли яна бир бора музокаралар гуруҳлари тегишли тартибда иш олиб бораётганини такрорлаб ўтаман», — дея қайд этган Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

    АҚШ разведкаси ҳам заҳарланиш аслида содир бўлмаган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган америкалик манбага таяниб Reuters хабар қилган. Музокаралар иштирокчиларида кузатилган белгилар заҳарланишга эмас, балки экологик факторга боғлиқ бўлиши мумкин, деган у. Бироқ АҚШ вакили гап қайси экологик омил ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

    Заҳарланиш ҳақида биринчи бўлиб «Агенцтво» журналистлари хабар қилган, лекин улар фақат Рустем Умеровнинг заҳарланганини билдирган. Журналистлар ахбороти бўйича ҳодиса Киевда юз берган. «Агенцтво» Умеровнинг ҳолати қониқарли эканлиги ҳақида ёзган. Умеровнинг ўзи эса заҳарланиш ҳақидаги хабарларни инкор этиб, текширилмаган ахборотларга ишонмасликка чақирган. «Менда ҳеч қандай муаммо йўқ. «Тушликкача Совет газеталарини ўқиманг!», — дея Facebook’да кинояли пост қолдирган Умеров.

    Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

    29.03.2022, 10:27   Изоҳ (0)   27670
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чеченистон ҳукумати Рамзан Қодиров генерал-лейтенант ҳарбий унвонини олганини хабар қилди

    29.03.2022, 08:26

    Еврокомиссия Россияда давлат бошқаруви ЕИ ваколати доирасидаги масала эмаслигини маълум қилди

    29.03.2022, 08:10

    13 миллион аҳоли Украинадан кета олмаяпти — БМТ

    28.03.2022, 23:48

    «Катта еттилик» давлатлари Россия гази учун тўловни рублда тўлашни рад этди

    28.03.2022, 22:59

    Шанхайда коронавирус сабаб сўнгги икки йилдаги энг йирик локдаун жорий қилинди

    28.03.2022, 20:21

    Fitch Россия суверен кредит рейтингини бекор қилди. Бу нимани англатади?

    28.03.2022, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.