«Бавария» ҳудумчиси Роберт Левандовски фаолиятини «Барселона»да давом эттиришга тайёр.
Sportitalia хабарига кўра, польшалик ҳужумчи «кўк-анорранглилар» сафига ўтишга тайёр ва бу ҳақида «Барселона» вакилларига маълум қилган. Энди каталонлар «Бавария» билан келишиб олишига тўғри келади.
Левандовскининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ томонлар янги шартнома борасида келиша олмаётгани хабар қилинганди.
33 ёшли Роберт жорий мавсум «Бавария» сафида Бундеслигада 27 та ўйин ўтказиб, 31 гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)