АҚШ алоқа федерал комиссияси Россиянинг «Касперский лабораторияси» компаниясини қурилмалари мамлакат миллий хавфсизлигига хавф соладиган субъектлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.
Мазкур рўйхатга China Telecom (Americaс) Corp ҳамда China Mobile International USА Inc. компаниялари ҳам киритилган.
АҚШ алоқа комиссияси қабул қилган ушбу қарор Америка коммуникация тармоқларининг миллий хавфсизлик таҳдидларига қарши позициясини мустаҳкамлаш томон қўйилган навбатдаги қадамлиги таъкидланган.
Аввал АҚШ ҳукумати «Касперский лабораторияси»ни Россия махсус хизматларига алоқадорликда айблаган. Буюк Британия махсус хизматлари «Касперский лабораторияси» антивирус дастуридан Россия разведка идоралари буюртмасига кўра фойдаланувчилар ҳақида ахборотларни йиғишдан фойдаланилаётганини тахмин қилган. Компания эса Россия махсус хизматларига алоқадорлигини инкор этганди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан АҚШда давлат органларига «Касперский лабораторияси» антивирус дастурларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.
Изоҳ (0)