Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Андижон туманида жойлашган маҳаллаларнинг бирида электр «шит» ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

25 март куни соат 09:14 да туманнинг «Гузар» МФЙда жойлашган «Электр тармоқлари корхонаси»га қарашли электр тарқатиш жавонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Андижон тумани ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:21 да воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 09:23 да қуршаб олинган ва соат 09:28 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида электр тарқатиш жавони тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин электр тарқатиш жавонида юкламанинг ортиши натижасида содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Аввалроқ Тошкентда электр подстанциясидаги трансформатор ёниб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди