• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия олигархлари Путинга таъсир ўтказа оладими? — Bloomberg

    Кўпгина мамлакатларда сиёсий таъсирга эга бўлган ўта бой тадбиркорлар бор. Россия буни бошқа даражага олиб чиқди. Президент Борис Ельцин даврида Россия иқтисодиёти ва жамиятини ўзгартиришга ёрдам берган ва ундан фойда кўрган бадавлат одамлар олигархлар сифатида танилди (олигархия — бу кичик бир гуруҳ одамларнинг ҳукумати). Гарчи россиялик миллиардерлар бугунги кунда мунтазам равишда олигархлар деб аталадиган бўлса-да, уларнинг жамиятдаги роли президент Владимир Путин даврида ўзгарди. Bloomberg нашри олигархлар ва уларнинг Путин билан муносабати ҳақида таҳлил қилди. 

    Фото: Bloomberg

    Олигархлар кимлар?

    Россиянинг асл олигархлари таркибига 1980 йилларнинг охирида Михаил Горбачёв Коммунистик партия назорати юмшатган пайтдан бошлаб илк тадбиркорлар киради. Улар 1990 йилларда Россия Ельцин даврида катта бойлик орттиришди. Ельцин ҳукумати давлат активларини чуқур чегирмалар билан хусусийлаштириш орқали бу жараённи тезлаштирди ва катта бойликларни танланган бир неча кишининг қўлига топширди. Улардан баъзилари ўз бойликлари ва оммавий ахборот воситаларини Ельцинга қайта тикланган Коммунистик партияни мағлуб этишда ёрдам бериш учун ишлатиш бўйича келишув туздилар. Ҳукумат ўз нақд пулларини олигархларнинг банкларига жойлаштиргани, пулларни қарз сифатида қайтариб олгани ва кейин уларни тўламаганлиги сабабли, бу битим «акцияларни кредитлаш» деб номлана бошлади. Аслида олигархлар давлат маблағлари эвазига давлат мулкига эга бўлишди. Шуниси эътиборга лойиқки, бу олигархлар Ельцин маъмуриятига ҳам, сиёсатга ҳам таъсир кўрсатди ва баъзи ҳолларда расмий давлат лавозимларида хизмат қилди.

    Борис Ельцин ва Владимир Путин

    Борис Ельцин ва Владимир Путин
    Фото: Bloomberg

    Бу гуруҳга нима бўлди?

    Бир нечта олигархлар бизнесда фаоллигича қолмоқда. Россиянинг энг бадавлат шахси, дунёдаги энг йирик тозаланган никел ва палладий ишлаб чиқарувчи «Норилск Никел» раҳбари Владимир Потанин ҳисобланади. Михаил Фридман ва Петр Авен «Аlfa Bank» ва бугунги кунда телекоммуникация ва чакана савдода улушларга эга бўлган «Аlfa Group Holding» компаниясининг эгаси ҳисобланади. 2000 йилда Путин Ельцин ўрнига ўтгандан кейин баъзи олигархлар қийинчиликка дуч келишди. Михаил Ходорковский бойлигидан маҳрум қилинди ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва пул ювишда айбланиб, ўн йилга қамалди. 2013 йилда озодликка чиққан у Лондонда сургунда яшайди ва Путинни танқид қилишда давом этмоқда. Борис Березовский ва Владимир Гусинский ҳам худди шундай хавфга дуч келгани учун Россиядан қочиб кетди. Олигархлар даврининг охири Путиннинг Украинадаги нотўғри ҳисоб-китоблари билан яқинлашаётган бўлиши мумкин.

    Путиннинг олигархлар билан муаммоси нимада?

    Путин Ельциннинг ишончли вориси сифатида ҳукумат тепасига келганда, Россия жамоатчилиги илк олигархлардан нафратланар эди ва Путин уларни «синф сифатида тўхтатишга» ваъда берди. 2000 йил июль ойида Кремлда 21 та етакчи бизнес-магнат билан учрашувда Путин қонунни ишлаб чиқди: унга кўра олигархлар саноат титанлари бўлиб қолишлари мумкин, лекин сиёсатдан четда қолишлари керак эди. 

    Путин олигархларни синф сифатида йўқ қилишнинг ўрнига уларни институционализация қилди ва маълум даражада янада кўзга кўринадиган хатти-ҳаракатларга ўргатди, — дейилади 2002 йил Washington Post нашрида.
    Бугунги олигархлар кимлар?

    Ельцин даврида бойлик тўплаган баъзи руслар Путин даврида янада гуллаб-яшнаган. Улар орасида Олег Дерипаска, Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Виктор Векселберг, Михаил Прохоров ва Вагит Алекперов каби таниқли мултимиллиардерлар бор. Бу янги олигархларнинг кўпчилиги Путиннинг азалий дўстлари ҳисобланади. Масалан, Геннадий Тимченко бўлажак президент билан Санкт-Петербургдаги дзюдо клубида спарринг ўтказган. Тимченко энергетика, транспорт ва қурилиш соҳаларида манфаатдор бўлган «Volga Group» инвестиция фирмасини назорат қилади ва унинг бойлиги тахминан 11 млрд долларни ташкил қилади. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg
    Россиянинг энг бадавлат олигархлари Петр Авен, Алексей Мордашов, Олег Дерипаска, Роман Абрамович, Михаил Фридман ва Алишер Усмонов (чапдан ўнгга)

    Барча олигархлар сиёсатдан узоқлашдими?

    Ходорковскийнинг 10 йилга қамалиши кўпчиликни ташвишлантиришда давом этмоқда. Олигархларнинг Путинни танқид қилмаслик ҳақидаги сўзсиз келишуви Россия 24 февраль куни Украинага бостириб кирганидан сўнг намоён бўлди. Бир қанча россиялик миллиардерлар урушни танқид қилиб баёнотлар берди, бироқ Путиннинг ўзини қоралашдан қочди. Фридман Bloomberg’га «Путинга урушга қарши бирор нарса айтиш ҳар қандай одам учун ўз жонига қасд қилиш бўлади», деди.

    Улар Путинга таъсир ўтказа оладими?

    Санкцияга учраган россиялик миллиардерлар Путинга таъсири унчалик катта эмаслигини айтишмоқда. Россиянинг энг йирик банкларидан бирида улушга эга бўлган Фридманнинг айтишича, у ҳеч қачон Путин билан яккама-якка учрашмаган. 2014 йилда Қримнинг Россия томонидан аннексия қилиниши муносабати билан АҚШ бу миллиардерларнинг айримларига нисбатан йиллар давомида санкциялар киритиб келган.

    24.03.2022, 21:46   Изоҳ (0)   32856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистонда янги президент портрети остида пахта чигитини экиш бошланди (фото)

    24.03.2022, 20:21

    «Толибон» барча қизлар учун мактабларни очиш ваъдасини бажармади

    24.03.2022, 19:13

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йиллик қамоқдан сўнг уйига қайтди (видео)

    24.03.2022, 17:48

    Россия Харьков вилоятидаги Изюм шаҳри эгалланганини маълум қилди. Вилоят раҳбари эса жанглар давом этаётганини таъкидламоқда

    24.03.2022, 15:58

    Франция ядро зарядини олиб юришга қодир ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

    24.03.2022, 15:11

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиянинг Украинадаги гуманитар вазият бўйича резолюциясини қабул қилмади

    24.03.2022, 14:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.