Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Зангиота 1 ва 2-сон юқумли касалликлар шифохоналарида бор-йўғи 560 нафарга яқин бемор қолди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум бўлишича, беморларнинг 42 нафари оғир, 52 нафари эса ўта оғир аҳволда.

«Юртимизда эпидемик вазият барқарорлашгани боис муассасамизга келаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди. Жумладан, ҳозир шифохонамизга бир кунда ўртача 40—45 нафар бемор мурожаат қилиб, уларнинг 30—35 нафари соғаймоқда», — дейди Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов.

Январь ойи ўрталарида бу борадаги вазият мураккаб бўлиб, кунига ўртача 300—400 нафар бемор олиб келинган ва уларнинг 200—300 нафари госпитализация қилинган эди.

Таъкидланишича, бугунги кунда шифохонага келаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил кечиб, асосан иситма, бош оғриғи ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўлмоқда. Қолаверса, кўпчилик беморларда сатурациянинг пасайиши ва ўпканинг зарарланиши деярли кузатилмаяпти. Вируснинг жиддий асоратлар билан кечиши эса нисбатан кам.

«Аммо бу хотиржамликка берилиш учун асос бўла олмайди. Сабаби коронавирус мутацияга учрашини инобатга олсак, вазият тез ўзгариши мумкин. Шундай экан, юртдошларимизнинг касалликка қарши тўлиқ ва бустер дозаларда эмланишларини тавсия қиламан. Чунки вакцина олгандан сўнг шаклланган иммунитет хасталикни ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқ», — дейди Ҳусанов.

Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Ўзбекистонга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси келтирилди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 470 153 дозага етди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)