А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида 17 март куни туман тушиши кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, айни вақтда довонда қуюқ туман тушган. Кўрувчанлик 5 метрни ташкил этмоқда.
«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб қолади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қамчиқ довонида 15—18 март кунлари шамол кучайиб, туман тушиши мумкинлиги хабар қилинганди. Шу кунлари ҳудудда вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кузатилиши, кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 20—23 метр/секундгача кучайиши, йўлларда қор уюмлари юзага келиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафта давомида (14—20 март кунлари) кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, ҳафта охирларига бориб ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Изоҳ (0)