• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўнгги икки йилда марказимизга келадиган беморлар сони камайди». Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари ва у ерда даволанаётган бемор билан суҳбат

    Апрель ойининг 10-санасида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган етти қаватли янги мажмуаси фойдаланишга топширилганига уч йил тўлади. Ўтган вақт ичида қанчадан-қанча бемор ушбу марказ орқали ўз соғлигини тиклади, хорижга бориб даволанишга сарфланадиган пули тежалди.

    Ўша вақтда марказда консултатив поликлиника, тез ёрдам бўлими, 240 ўринга мўлжалланган 8 та стационар ва 6 та параклиник бўлим фаолият кўрсатишни бошлаганди. Марказда операциялар сонини йилига 8000 тага, улардан янги технологияли операцияларни 6400 тага ошириш режалаштирилган эди. «Дарё» мазкур тиббиёт марказининг бугунги кундаги фаолияти, у ерда яратилган шароитлар ва беморларнинг ҳолати билан танишди.

    Муассаса директори Мурод Ирисметов «Дарё»га берган интервьюсида марказ фаолияти, ходимларнинг ойлик маошлари ва тиббиёт соҳаси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

    Мурод Ирисметов

    Мурод Ирисметов
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    2019 йилнинг 10 апрелидан бошлаб биз тамоман янгича ишлашга ўтиб кетдик деса бўлади. Мисол учун, эски бинода бизда олтита операция хонаси бор эди. У хоналарнинг жиҳозланиши ҳам замон талабига жавоб бермас эди. Техникаларни ҳам аввал олганимиздан бери ишлатиб келардик. 2019 йилнинг апрелидан бошлаб эса биз саккизда операцион хоналарга эга бўлдик. Бу ерда жаҳонда қилинаётган энг мураккаб операциялар ҳам амалга оширилади. Аввал кунига кўпи билан учта операция амалга оширилар эди, тўртинчисига эса қўрқардик. Сабаби у ердаги муҳит, беморларда операциядан кейин қандай жараён кечади, йиринглаш ҳолатлари кузатиладими, деган қўрқувларимиз бўларди. Ҳозир эса бу каби хавфлар йўқ. Ҳар бир операция хонасида ҳавонинг тозаланган оқими айланиб туради. Бугун кунда бир кунда ўртача 45-50 та операция амалга оширилади. Яқинда биз янги бўлимлар очдик, булар артроскопия, қўл-оёқ панжаси хирургияси бўлими.Сўнгги икки йилда марказимизга келадиган беморлар сони камайди. Сабаби бу ерда ўқиб, ўз малакасини оширган ҳамкасбларимиз ўз ҳудудларида операцияларни мустақил ва мукаммал бажаришмоқда. Бошқа томондан олиб қарасак, марказимизга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келадиган беморлар сони кўпайган ҳам. Масалан, бир бемор Ҳиндистонга бориб битта оёғини артроскопик операция қилдириб келган. Орадан бир йил ўтиб ушбу марказ ҳақида эшитиб қолган ва у бу ерга келган. Шу каби беморлар сони анча кўпайган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Шифокорларнинг ойлик маошлари ошиши аввало ўзларига боғлиқ. Агар улар юклама билан ишламай, ўз устида ишламаса ойлик маоши ошмайди. Бугунги кунда ҳар бир шифокорнинг ўз юкламаси бор, масалан, кун давомида 22 беморни кўриши керак ёки бир кунда тўртта операцияни қилиш керак. Агарда шифокор шундай темпда ишласа, операцияларни қилса, ойлик маоши ҳам ошади. Бизнинг марказимизда бугунги кунда шифокорлар ўртача 14-16 миллион сўм ойлик оляпти, энди ишга келганлар эса 5 миллион сўм ойлик оляпти. Бизда ўртача ойликни 8 миллион сўмдан юқори.

    Бир беморимиз бор эди, у аввал чет элга бориб битта оёғини 15 минг еврога операция қилдириб келган. Орадан вақт ўтгач, ўша бемор бизнинг марказимизга келиб операция қилдирди. Умумий ҳисобланганда, барча харажатлар 15 миллионга тушди. У «биз ҳам юқори даражага етибмиз-ку», деган гапни айтди.

    Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов

    «Дарё» мухбири ушбу тиббиёт марказида даволанаётган беморларнинг фикрлари билан ҳам қизиқди. Беморлардан бири 26 ёшли Дилноза Халилова бўлди.

    Жароҳат асоратлари бўлими шифокори Зоир Ғоиповнинг маълум қилишича, Дилноза Халилова Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига 12 март куни мурожаат қилган.

    Зоир Ғоипов

    Зоир Ғоипов
    Фото: «Дарё» / Оғабек Самисов

    «Бемор 12 ёшидан бошлаб Бухоро ва Самарқанд вилоятида бир неча бор даволанган. Улар бир неча бор хорижлик шифокорлар билан гаплашишган, уларнинг тавсияларини эшитишган. Бемор бизга ўнг ва чап бўкса соҳаларидаги оғриқларга, ҳаракатлар чекланганлигига ва юрганда оқсоқланиб юриш шикояти билан келди. 13 март куни эса уни операция қилдик», — дейди Зоир Ғоипов.

    Дилноза Халилова «Дарё»га операция жараёнидан аввал бўлган хавотири, келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб берди.

    Мен 26 ёшдаман. Болалигимдан касаллик бор эди. Ёшлик вақтимда ҳам операция бўлдим. Шундан сўнг тез-тез муолажалар олиб юрардим. Операция қилдириш керак бўлганда эса жуда кўп шифокорлар билан маслаҳат қилдим, хориждаги шифокорлар ҳам операция жараёни оғир кечишини, асоратлар ҳам бошқача бўлишини айтишди. Бундан ташқари, хорижда операция қилдиргудек бўлсак харажатлар ҳам кўп кетар эди.

    Ўзбекистондаги ушбу марказда эса харажат кўп бўлмади. Операция ҳам жуда яхши ўтди. Бизда ҳам хориждагидек операция қилса бўлар экан. Бир ойдан сўнг юриб кетишимни айтишяпти.

    Операциядан аввал қўрқув бўлмади. Фақатгина операция ўтгач юролмаслигим, оёғим ишламай қолиши мени ўйлантирди. Операциядан чиқиб эса оёғимни қимирлата олмадим, бармоқларим ишлади. Бундан жуда хурсанд бўлдим, энг асосийси эса юриб кетаман. Эндиги режалар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўқишга кирмоқчиман, уни битириб ишламоқчиман», — дейди Дилноза Халилова.

    Маълумот учун, эртага Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, «бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади».

    Қайд этилишича, очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

    17.03.2022, 23:13   Изоҳ (0)   24537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш штабини ишга туширди

    17.03.2022, 22:23

    Самарқандда уч эгизак қиз туғилди. Уларга Фотима, Зуҳра ва Зулайҳо исмлари қўйилди

    17.03.2022, 22:11

    Дунёдаги вазиятнинг Ўзбекистондаги нархларга таъсири маълум бўлди

    17.03.2022, 21:46

    Банклар етарли захираларга эга — Марказий банк

    17.03.2022, 21:10

    Қамчиқ довонида қуюқ туман тушди. Кўрувчанлик 5 метрни ташкил этмоқда

    17.03.2022, 21:03

    Тошкентда 1 ҳафта муддатда «права» олиб беришини айтиб, фуқаролардан пул олган эркак ушланди

    17.03.2022, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10

    Комил Алламжонов Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:01

    Жазоирдаги футбол стадиони тўсиғи синиб, мухлислардан 3 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 23 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.