Хуан Мартинес Мунуэра «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинни бошқаради. Бу ҳақда As хабар бермоқда.
Мунуэра ўтган мавсумда ҳам ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда ишлаган, «Реал» Ла Лиганинг 7-тури доирасида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўша баҳсда ҳакам «Реал» фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Маълумот учун, Мунуэра бошқарган ўйинларда «Реал» 18 марта ғалаба қозонган, 6 бор дуранг ўйнаган ва 5 марта мағлубият аламини тотиб кўрган. «Барселона» эса бу ҳакам ишлаган ўйинларда 16 ғалаба, 6 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 29-туридан ўрин олган «Реал» — «Барселона» баҳси 20 мартдан 21 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Мадридликлар Испания чемпионатининг ортда қолган 28 туридан сўнг 66 очко жамғарган ҳолда 1-ўринни банд этиб турибди ва энг яқин таъқибчиси «Севилья»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. «Барселона» эса 27 та ўйин ўтказган ҳолда 51 очко билан 3-поғонани банд этиб турибди.
Изоҳ (0)