Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги Diplomat University МЧЖ шаклидаги нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритмоқчи бўлган товламачилар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Хусусан, Украина халқаро Европа университети Тошкент шаҳар филиалининг 2-босқич талабаси 1999 йилда туғилган З.Ш. ҳамда Қирғизистон Республикаси Ўш технологиялари университетининг 2-босқич талабаси И.С. фуқаролар — 1997 йилда туғилган Г.Ш. ва 1999 йилда туғилган О.Ф.ларга 1500 доллар эвазига Diplomat University нодавлат олий таълим муассасасининг сиртқи бўлимига ўқишга киритишни ваъда қилган. Фуқаролардан товламачилик йўли билан пулларни олаётган талабалар тадбир вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон конларида захира камайиб бораётгани ортидан табиий газ қазиб чиқариш режаси бажарилмаяпти
Дунё
Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чегарада жанжал содир бўлди
Маҳаллий
Нукусда -16,2 даража совуқ қайд этилди