УЕФА ташкилоти Чемпионлар Лигаси доирасида кечган «Реал» — «ПСЖ» учрашувидаги ҳолат юзасидан парижликлар раҳбариятига жазо чораларини қўллайди.
Ташкилот «ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи ва жамоа спорт директори Леонардога нисбатан интизомий иш очгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақида L’Equipe хабар қилди.
Ал-Ҳелайфи ва Леонардо Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал»га қарши ўйиндан (1:3) сўнг ўзларини тажовузкор тутган эди. Улар ҳакам хонасига киришга ҳаракат қилган, ёрдамчи ҳакамнинг байроғини синдириб ташлаган. Ундан ташқари президент «Реал» делегатига қарата ўлим билан таҳдид қилганди. Буларнинг барчасини учрашув бош ҳаками Данни Маккели ўз протоколига киритган ва УЕФАга шикоят хати ёзган.
«Реал» Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувида «ПСЖ» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда парижликларнинг қўли баланд келганди.
Изоҳ (0)