Тошкент шаҳрида 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий студия» кўрсатувида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, устачилик билан шуғулланувчи ушбу фуқаро 2021 йилнинг 8 декабрь куни 28 ёшли эркак ва 35 ёшли аёлга ўз уйининг меҳмонхонасидан жой берган. Бунинг эвазига улардан 50 минг сўм олган.
Аниқланишича, 50 ёшли эркак муқаддам айни шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган ва унга нисбатан 1 йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган бўлган.
Суд ҳукмига кўра, уч фарзанднинг отаси бўлган судланувчи 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Аввалроқ Бухорода 50 минг сўм эвазига уйида фоҳишахона ташкил қилган 62 ёшли аёл қилмиши фош этилгани, Навоийда 16 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)