«ПСЖ» ёзда таркибни ёшартирмоқчи ва шунинг учун Анхель ди Мария билан шартномани узайтирмаслик ҳақида ўйламоқда.
Culture PSG нинг хабарига кўра, парижликлар кейинги мавсум олдидан таркибда ўзгаришлар қилиш истагида.
Раҳбарият Анхель ди Мария билан битимни узайтирмасликни ўйламоқда. Аргентиналик футболчининг шартномаси жорий мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади ва бандга кўра, у яна бир мавсум парижликлар сафида қолиши мумкин. Аммо раҳбарият бунга ҳожат йўқ деб ҳисобламоқда.
«ПСЖ» ди Мариянинг ўрнига «Лион» хавбеки Лукас Пакетани харид қилиши мумкин. Бразилиялик футболчи Анхелга тўғридан-тўғри ўринбосар сифатида кўрилмаяпти, шунчаки Пакетанинг ёши парижликларни эътиборини тортган. Лукас ҳозирда 24 ёшда.
«ПСЖ» Франция чемпионатида 26 турдан сўнг 62 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)