«Барселона» Адама Траорени «Вулверҳэмптон»дан тўлиқ сотиб олиш борасида бир қарорга келмади.
Каталонияликлар қишки трансфер ойнасида 26 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олганди.
Хавбек жамоага дарҳол мослашиб кетган бўлса ҳам, раҳбарият уни сотиб олиш борасида кейинроқ қарор қабул қилмоқчи.
«Кўк-анорранглилар» ёзда «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни харид қилиш истагида. Клуб барча маблағни норвегиялик ҳужумчининг трансферига йўналтирмоқчи.
Траорени тўлиқ сотиб олиши учун ҳозирда «Вулвеҳемптон» сафида ижарада ўйнаётган трансфер ҳуқуқи «Барселона»да бўлган Францишку Тринкау ёрдам бериши мумкин.
Инглиз жамоаси 22 ёшли футболчини 30 миллион еврога сотиб олиш эҳтимоли бор. Агар «Вулверҳэмптон» португалияликни олиб қолмоқчи бўлса, томонлар футболчиларни ўзаро алмашиши мумкин.
Маълумот учун, Адама Траоре «Барселона» сафида барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)