Баҳор фаслида аёллар кўпинча ўз образига янгиликлар киритади. Ўзгаришни эса шубҳасиз сочдан бошлашади.
Ниҳоят, бош кийимларни ечиб, сочлар ҳақида ўйлаш мумкин, чунки об-ҳаво исиб бормоқда. Одатдагидек, текис соч эгалари уларни дарҳол жингалак қилишни хоҳлашади, ва табиатан жингалак соч бўлганлар уни текислашни ёқтиради.
Термал чўтка
Сочингизни тартибга солишнинг энг қулай ва тезкор усули – бу термал чўтка. Уни оддий тароқ каби тараш кифоя, шунда сочлар силлиқ ва чиройли бўлади. Айтганча, у массаж эффекти туфайли соч ўсишига ҳам ажойиб таъсир кўрсатади.
Фен
Қуруқ ва сийрак соч эгалари бўлса, унда кам қувватли ва совуқ ҳаво билан таъминлаш қобилиятига эга фенни танлаш яхшидир. Кўпгина фенлар массаж чўткаси билан бирга келади, бу эса ҳажм яратишга имкон беради.
Стайлер
Стайлер жуда кўп функцияларга эга бўлиб, сочларни букишда ҳам, текислашда ҳам ёрдам беради. Шундай қилиб, ундан турли хил соч турмаги ҳосил қилиш мумкин.
Дазмол
Яхши дазмол, албатта, керамик қопламага эга бўлиши керак. Аммо нозик ва заиф сочларингиз бўлса, турмалин ёки тефлонни танлаш афзалдир. Ҳароратни созлаш қобилиятига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Жингалак қисқичлар
Текис соч эгалари кўпинча уларни жингалак қилишни хоҳлайди. Шунинг учун қисқичлардан фойдаланиш яхшироқдир. Айтганча, бешта тўлқинли қисқичлар мавжуд бўлиб, улар тезда сочни жинглак қилишга ва вақтни тежашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)