Украинада кечаётган урушнинг еттинчи куни — суратларда
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикаларини озод қилиш ҳамда Украинани «денацификация» ва «демилитаризация» қилишга қаратилган «махсус ҳарбий операция» бошлангани ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг Россия Украинага ўз қўшинларини юборди. Киев, Харьков, Мариупол ва бошқа шаҳарлар яқинида бир неча кундан буён жанглар давом этмоқда. У ердаги одамлар бомба бошпаналарида, метро бекатларида ва ерости автотураргоҳларида жон сақламоқда. Бошқалар эса қўшни давлатларга қочиб кетмоқда: БМТ маълумотларига кўра, урушнинг олти кунида 836 минг қочқин аллақачон Украинани тарк этган. Meduza урушнинг еттинчи кунини акс эттирган фотосуратларни жамлади.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live