Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» 4 март, жума куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 21-23 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши, айрим жойларида 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Айрим жойларида 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Қашқадарё вилоятида эса шамол тезлиги 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафтанинг иккинчи ярмидан Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво шиддатли кириб келиши кутилаётгани, бу 4 март куни шамолнинг 15-20 метр/секундгача кучайишига сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди