Украинада яшаётган ўзбекистонликларни Польша орқали мамлакатга эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда. 3 март куни соат 00:30 да Ўзбекистонга навбатдаги махсус авиарейс етиб келди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги.
Маълум қилинишича, 2 март куни Тошкент вақти билан соат 18:45 да Катовице аэропортидан парвоз қилган навбатдаги еттинчи махсус рейс 3 март куни соат 00:30 да Тошкентга етиб келган.
Ушбу еттинчи махсус рейс билан Украинадан эвакуация қилинган 181 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга олиб келинган.
Украинадан эвакуация қилинаётган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи 28 февраль куни, икки гуруҳи эса 1 март куни Тошкентга етиб келди. 2 март куни яна иккита махсус рейс амалга оширилган. Катовице шаҳридан Тошкентга 251 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган олтинчи самолёт 2 март куни соат 20:20 да келиб қўнганди.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоевнинг сўзларига кўра, Украина ҳудудида бўлган 1,5 минг нафардан зиёд Ўзбекистон фуқароси Польша орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган. Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, Украинадан Польша ҳудуди орқали ватанга эвакуация қилинган фуқаролардан авиачипталар учун пул ундирилмайди.
Мавзуга доир:
- «Бомба портлашини кинода кўриш билан танангда ҳис қилиш бошқа экан» — шиддатли жанглар кечаётган Харьковдан қайтган ўзбекистонликлар
- Ватандош жамоат фонди Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантириб, хориждаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирди
- Ўзбекистон Киевдаги элчихонасини кўчириш масаласини кўриб чиқмаяпти — ТИВ