Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2 март куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида шприц ва уларни хавфсиз утилизация қилиш учун қутилардан иборат умумий қиймати 669 минг долларга тенг бўлган юк етиб келди. Бу ҳақда UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Маълум қилинишича, шприцлар 2022 йилнинг март ойи ўрталарида етказиб бериш режалаштирилган Pfizer-BionNTech вакцинаси билан эмлаш учун ишлатилади.

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Фото: UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

Аввалроқ COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга яна 2 822 400 доза Moderna вакцинасини етказиб берилгани, UNICEF орқали Ўзбекистонга ушбу механизм доирасида ҳамда хайрия қилинган COVID-19 га қарши вакциналарининг умумий сони 12,67 миллион дозага етгани тўғрисида хабар берилганди. Уларнинг умумий қиймати 97,4 миллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.

25 февраль куни Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 миллион доза Pfizer вакцинаси олиб келинишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди