Наманган халқаро аэропортидан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига илк авипарвоз амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбир Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Мазкур рейс Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси томонидан бажарилди.
Ушбу авиакомпания ҳаво кемаси Наманганга илк бор қўнгани сабабли аэропортда ўзига хос сувли арка ҳосил қилинди.
Қозоғистонлик учувчи ва стюардессалар эса гуллар билан қарши олинди.
FlyArystan авиакомпаниясига қарашли А-320 русумли ҳаво кемаси Намангандан Олмаотага 173 нафар йўловчини олиб кетди.
Аэропорт мутасаддиларининг маълум қилишича, Олмаота—Наманган—Олмаота йўналишида ҳафтада бир маротаба мунтазам авиарейсни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга доир: Намангандан Доғистонга илк авиапарвоз амалга оширилди
Изоҳ (0)