25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари олий даражадаги мулоқотлар якунида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суришни кўриб чиқдилар.
Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бундан аввал Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилиши ҳамда Украинада айни вақтда қанча Ўзбекистон фуқароси борлиги маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)