Навоий шаҳрида беморнинг касаллик варақасини бериш учун унинг онасини жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган шифокор қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р. даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И.нинг даволангани бўйича бир ярим ой давомида касаллик варақасини (кўчирма) бермасдан келган. У беморнинг онаси Т.Л.ни қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
2022 йилнинг 12 февраль Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навоий шаҳар «Гулистон-2» МФЙ 2-уйнинг бешинчи қаватидаги рақамсиз хонадонга К.Р. ўзи билан Т.Л.ни олиб кирган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 121-моддаси (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)