Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда ота-онаси ёки боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 100 нафарига бир йиллик контракт-тўлов пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

Мазкур тўловларнинг умумий суммаси 742 миллион сўм бўлиб, шартномалар энг ками 5,7 миллион сўмдан то 13,3 миллион сўмгача.

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

«Мазкур маблағлар мамлакатимиздаги 27 та олий таълим муассасасига ўтказиб берилди. Хотин-қизларимиз орасида эса нафақат ёшлар, балки катта авлод вакиллари ҳам бор. Жумладан, улардан бири 43 ёшни қоралаганига қарамай ўқиш ва олий маълумотли бўлиш истагини билдирди. Биз бу борада синглимизга бажонидил ёрдам бердик», — дейди вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова.

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

Фото: Дилшодбек Абдувосиев

Тўрақўрғонлик Хуршида Турдиева 36 ёшда. Бундан 7 йил аввал турмуш ўртоғи оламдан ўтган, ҳозирда икки нафар фарзандни ёлғиз ўзи тарбияламоқда.

«Зиёли оилада ўсиб-улғайганман, мактабда яхши баҳоларга ўқиганман. Бироқ эрта турмушга чиқиб, кейин бирин-кетин фарзандлар туғилиб, олий маълумот ололмагандим. Раҳматли турмуш ўртоғим доим барибир ўқиб олишингиз керак, дер эди. У кишининг айтганларини амалга ошириш учун ҳам ўтган йил Наманган муҳандислик-технология институтига ҳужжат топширдим ва контракт асосида ўқишга қабул қилиндим. Ёлғиз аёл бошим билан буни уддалай олармикинман, маблағни қаердан топаман деб иккиланиб тургандим. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутасаддилари жонимга оро кирди: қарийб 7 миллион сўм шартнома пулини ўтказиб беришди. Бунинг учун оиламиз номидан миннатдорлик билдираман», — дейди Хуршида Турдиева.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади