Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь ойида ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,9 фоизга ёки 1,16 млрд долларга кўпроқ. Ташқи савдо ҳажмининг 1,4 млрд доллари экспортга, 2,1 млрд доллари импортга тўғри келади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон ким билан кўпроқ савдо ишларини олиб борган?

2021 йилда Россия Хитойни ортда қолдириб Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорига айланган эди. Январь ойида эса бу кўрсаткич борасида Хитой етакчилик қилди, ташқи савдо айланмаси — 621 млн доллар.

Россия 573,3 млн доллар билан иккинчи поғонани эгаллаган бўлса, Қозоғистон 266,8 млн доллар била учинчи ўринда бўлди.

Туркия тўртинчи ўринни (266,1 млн доллар), Жанубий Корея эса бешинчи ўринни (213,4 млн доллар) эгаллаган.

Шунингдек, Қирғизистон, Украина, Германия, Ҳиндистон ва Тожикистон кучли ўнликдан жой олган.

Ўзбекистон бу мамлакатларнинг деярли барчаси билан савдо муносабатларида сотишдан кўра, кўпроқ сотиб олади. Айниқса, Жанубий Корея билан орадаги фарқ катта — экспорт атиги 2,3 млн долларни, импорт эса 211 млн долларни ташкил этган.

Ўзбекистон кимга нима сотди?

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 586,6 млн долларлик олтин экспорт қилди. Бу импортнинг 41,9 фоизини ташкил қилади. Саноат товарлари 22,6 фоизни ташкил қилган бўлса хизматлар экспорти 12,6 фоиз бўлган.

Миқдорлар ҳақида гапирадиган бўлсак, саноат маҳсулотлари 316,5 млн долларга, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 90,1 млн долларга,  кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш хизматлар эса 55,5 млн долларга сотилган.

Январь ойида экспортда 12,9 фоиз улуш билан Россия асосий харидор бўлган. Иккинчи ўринда Хитой (11,2 фоиз), учинчи ўринда Туркия (8,7 фоиз).

Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятлари хорижга энг кўп маҳсулот сотган. Энг ками — Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари.

Ўзбекистон кимдан нима сотиб олди?

Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (34,2 фоиз), саноат товарлари (19,4 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (14,5 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналарининг импорти 718,6 млн долларни ташкил қилди. Худди шу кўрсаткичда саноат товарлари 407,3 млн доллар бўлди.

Ўзбекистон энг кўп миқдорда Хитой (22,1 фоиз), Россия (18,7 фоиз) ва Жанубий Кореядан (10,1 фоиз) харид қилган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп импорт қилинган маҳсулотлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларига тўғри келади. Энг ками эса Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти бўлди. 

Эътиборга молик жиҳатлар

Ўзбекистон сотишдан кўра, кўпроқ сотиб олишда давом этмоқда. Бу иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун ресурслар ва воситалар сотиб олинаётгани билан изоҳланади.

Шу мақсадда мамлакат бир неча йиллардан бери саноат учун зарур бўлган машина ва ускуналарга энг кўп маблағ сарфлади. 

2021 йил якунларига кўра Хитой сўнгги йилларда илк бор биринчиликни қўлдан бой берган эди. Бироқ январь ойида биринчи ўринга қайтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 
Дунё
Озарбайжон ўз фуқароларини Эронга бормасликка чақирди
Иқтисодиёт
Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?