• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Монополистлар бойиб бормоқда» –­ иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан жамиятдаги табақалашув муаммолари ҳақида суҳбат

    «Дарё» мухбири иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан Ўзбекистонда юзага келган йирик монополиялар ва табақалашув оқибатлари ҳақида суҳбатлашди. Унда иқтисодчи статистикалар ёлғонлиги, республика иқтисодий модели тўғри ишламаётгани тўғрисидаги фикр ва таклифларини билдирди.

    – Монополия қайси соҳаларда учрамоқда?

    – Автомобиль ишлаб чиқариш соҳамизни олайлик – монополия. Энергетика ва сув тақсимлаш соҳалари монополия, ер давлат монополиясида. Яъни асосий ишлаб чиқариш воситалари ҳаммаси монополия. Биз бундай ҳолатда қандай қилиб эркин савдо ҳақида, эркин савдо нормалари тўғрисида гапиришимиз мумкин? Биз борган сари монополияни яратяпмиз. У капиталистик монополия эмас, феодал монополия бўлмоқда. Яъни маълум бир ҳудуд ва маълум бир ишлаб чиқарувчи соҳаларга асосланган феодал монополияларни тузяпмиз, борган сари кўпайтиряпмиз.

    – Ўзбекистонда монополияни йўқотиш учун нималар қилиш керак ва бунга имкониятимиз борми?

    – Хоҳиш ва иродамиз керак. Имкониятимиз бор. Энг муҳими — элитамизнинг иродаси. Агар элитамиз «танлаган иқтисодий моделимизни ўзгартирамиз, олий мақсадимиз 20-30 йил ичида халқ фаровонлигини фалон-фалон кўрсаткичлар асосида шу даражага эришиш», деб келишадиган бўлса ва бунга интилсак, бу битта чора.

    «Йўқ, биз Россия ёки бошқа давлатларга ўхшаб олигархия тузамиз, йирик-йирик монополияларга асосланган иқтисодий модель яратамиз ва бу монополиянинг ўзи халқ билан келишиб олади. Давлат монополиялар билан келишади, монополиялар эса халқ билан келишади», деган бир моделга эътибор берсак, бу давлат монополистик — феодалистик модели бўлади. Агар шу йўналишда кетилса, бу иккинчи чора.

    Бугунги кунда биз танлаган иқтисодий моделни бир қанча камчиликлари бор. Биринчидан, бизга «давлатнинг инвестициялари иқтисодиётни драйвери бўлади», деб айтиляпти. Кўриб турибмиз, давлат томонидан берилаётган умумий инвестициялар миқдори жуда катта. Бунинг ёмон томони шундаки, у инвестициялардан олинадиган натижалар хусусий инвестиция натижаларига қараганда анча паст. Давлат мулкчилиги, яъни умумий мулкчилик бўлганидан кейин талаблар ва самарадорлик паст бўлади. Парадоксни қаранг: борган сари давлат инвестицияларини қилиб боряпмиз, лекин самарадорлик тушиб боряпти. Бу эса давлатнинг кейинги инвестицияларни қилишга нисбатан қудратини пасайтириб боряпти. Кейин давлат инвестицияларини кўпайтириш учун чет элдан қарз олишга мажбур бўляпмиз. 5 йил давомида умумий ташқи қарз ва давлат қарзи динамикасини қарасангиз, бу тезисимнинг яққол исботини кўрасиз. Чунки биз ташқаридан қарз олиб уларни давлат инвестициясига сарфлаяпмиз, давлат инвестициясини кўпайтиряпмиз, аммо бу инвестициялар самарадорлиги тушяпти. Кейин биз янада кўпроқ давлат инвестицияларни қилишга ҳаракат қиляпмиз. Аммо борган сари ташқи қарз олиш имконияти пасайиб боряпти.

    Иккинчидан, ҳали ташқи қарзларни қайтариш бор. Бу қарзлар фоизлар билан қайтарилади. Борган сари уларни қайтариш учун кетадиган харажатларимиз ҳам ортиб бормоқда. Бир ҳисобда қарз олиб уни ишлатиш орқали олаётган фойдамиз камайса, иккинчи томондан ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш харажатлари кўпайиб бормоқда. Учинчи томондан ташқи қарзларга бўлган эҳтиёж янада ортмоқда. Булар бир-бирига жудаям зид бўлган тенденциялар. Энг ёмони, ташқи қарзлар давлат ва хусусий монополистик структуралар манфаатларига ишлатилаётгани учун инвестициялардан келаётган фойдалар халққа эмас, монополияларга хизмат қилмоқда. Демак, бу монополиялар борган сари бойиб боряпти, халқ эса камбағаллашмоқда.

    Давлат ичидаги ижтимоий табақалашиш жуда кучайиб боряпти ва бу охир-оқибатда яхшиликка олиб келмайди. Бунинг тагида ижтимоий зиддият турибди ва у бир кун келиб ўзини кўрсатади. Мана Қозоғистонда бўлган воқеаларни олайлик. Бу ижтимоий табақалашувнинг ваҳший ҳолга келиши. Лекин ким айта олади Ўзбекистонда воқеаларни худди шундай ривожланишига шароит йўқ деб? Бор. Россияда ҳам, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонда ҳам бор. ЕОИИга кирадиган мамлакатларнинг ҳар бирини олсангиз кучли социал табақалашиш, монополистик структуралар мавжуд.

    Айтганимдек, давлат томонидан инвестициялар бор ва уларнинг бенефициари ўша монополиялар эканини кўриш мумкин. Статистикада ўзгариш кўряпмиз, аммо ҳаётимизда уни сезганимиз йўқ. Мен тадбиркорлар билан кўп суҳбатда бўламан. Битта нарсани аниқ айтишим мумкинки, халқнинг, иқтисодиётнинг тўлов қобилияти кескин тушиб боряпти. Аҳолининг 10 фоизини янги қурилаётган уйларни сотиб олишга имконияти мавжуд, 90 фоизида эҳтиёж бор, аммо сотиб олишга имконият йўқ.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    – Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатни иқтисодий ривожлантириш бўйича бераётган ваъдалари қай даражада бажариляпти деб ўйлайсиз?

    – Буни умумий гаплар билан гапириш қийин. Конкрет кўрсаткичлар керак. Масалан, инфляция ўтган йили 9,98 фоиз бўлди, деб айтиляпти. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Чунки мен бунга пессимизм билан қарайман. Биринчидан, жуда катта миқдорда давлат инвестициялари киритиляпти. Иккинчидан, билдикки 2020 йилда коронавирусдан кейин бирданига ривожланиш, юқори натижаларга эришиш жуда катта кўрсаткич. Учинчидан, давлат инвестициялари кўп бўлгани иқтисодиётга йирик миқдорда пул киритилди, дегани. Биз иқтисодиётга кўп пул киритяпмиз-у қандай қилиб умумий пул массаси ҳам, товар массаси ҳам ошиб боряпти, шунинг ҳисобига инфляция пасаймоқда дея оламиз? Лекин шу гап айтиляпти.

    Инфляция пул массаси ва товар массаси билан белгиланади. Агар товар массаси пул массасидан кўра кўпроқ ўсиб борса, инфляция тушиб боради. Яъни нархлар тушади. Аммо биз кўряпмизки, пул массаси ўсиб боряпти. Лекин шунга нисбатан товар массаси ўсиб боряптими, деган масала бор. «Ҳа, ўсиб боряпти», дейиляпти. Ниманинг ҳисобига, деган саволга айтиляптики: қурилишда палонча бўлди, саноатда бунча бўлди ва бошқалар. Хўп, бунинг ичида ниманинг ҳисобига бўлди, уни биз билмаймиз. Шунинг учун бу статистик кўрсаткичларга менда пессимистик қараш бор.

    Яна айтиляптики, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар 2021 йилда 9 фоиздан ортиқ ўсди. Кечирасиз, ниманинг ҳисобига? Нима учун аҳоли буни кўрмаяпти? Камбағаллар сони қанчага камайди ва қайси кўрсаткичларга асосан буни аниқладингиз? Агар 10 фоиз аҳолининг даромади 100 фоизга, 90 фоизиники 10 фоизга ўсган бўлса, ўртача 9 фоизга ўсди дейиш қанчалик тўғри? Биз ўртача эмас, ўртача тарозланган кўрсаткичларни гапиришимиз керак. Яъни даромадлари қанча кам ва уларнинг сони кўпроқ бўлса, бунинг тарози кўпроқ бўлиши керак. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларни жон бошининг салоҳияти ўлчанган даромадлар ҳақида гапириш лозим. Ана шунда картина бутунлай ўзгаради.

    Айтайлик, 1 ойда 5 фоиз аҳоли қатлами 5 000 доллар ишлаётган бўлса, 95 фоизининг даромади 500 долларга ҳам бормаса, ўртача кўрсатгич 1 000 доллардан ошиқ бўлса, бу нима деган гап? Умумий кўриб турганимиз, камбағаллар сони ортиб боряпти. Аҳоли тўлов қобилияти тушиб кетганидан кейин кичик ва ўрта бизнеснинг аҳволи ёмонлашмоқда. Бир йилда фалонча корхона тузилди, деган маълумотлар берилади. Уларнинг айланма маблағи қанча? Бу корхоналар ўртача неча йил ишлаяпти? Улар ёпилиб янгиси очиляпти-ку. Нимага? Чунки 1 миллиард сўм айланма маблағи бор корхона умумий солиқлар тўлашга ўтяпти. 1 миллиардга бориши билан у корхона ёпилиб, бошқаси очиляпти. Ёки катта корхона ўрнига 2-3 та кичик корхона тузиляпти. Бу иқтисодий моделимиз тўғри ишламаётганини англатади.

    Яқинда «42 фоиздан ортиқ даромад солиғини ўртача ойлиги 2 миллион сўмгача бўлган одамлар тўлаяпти», деган статистика берилди. Яъни солиқларни камбағаллар тўлаяпти. Шунинг учун бизга жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад эмас, аҳолининг турли қатламларига тўғри келадиган даромад деб маълумот беришлари керак. Яна деҳқон ва фермер хўжаликлари кўрчаткичларидан ташқари деб беришяпти. Нега уларни қўшмайди? Улар бизнинг аҳоли эмасми? 47 фоиз аҳолимиз қишлоқларда яшайди. Нима учун уларни четга чиқариб қўямиз? Демак, бу кўрсаткичларнинг ҳаммаси ёлғон, ишониб бўлмайдиган рақамлар.

    Мавзуга доир: «ЕОИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини рус монополлари қамраб олишига йўл очади» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат

    22.02.2022, 20:08   Изоҳ (0)   22016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мигрантларга оид янги қонунни қабул қилди

    22.02.2022, 18:21

    Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

    22.02.2022, 18:05

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    22.02.2022, 17:52

    Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида 14 нафар ўзбекистонлик қўлга олингани маълум бўлди. Улар тергов изоляторида сақланмоқда

    22.02.2022, 17:25

    Рио ўйинлари совриндорига президент томонидан совға қилинган Malibu машина бозорида сотилди

    22.02.2022, 16:45

    Ўзбекистонда кечки таълимда ўқишни ҳафтада 4-5 кунга ўтказиш таклиф этилмоқда

    22.02.2022, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.