Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли тадбиркор Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги пул маблағлари ва шахсий ҳисобрақамлари ҳақида маълумотлар тарқалганди. Усмонов матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Баъзи масъулиятсиз ОАВлар OCCRP маълумотларига таяниб, тадбиркор, молиячи ва меценат Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Бурхоновна Нарзиеванинг шахсий ҳисоб-рақамларига қўйилгани айтилаётган маблағлар ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмоқда.

Маблағлар ва Нарзиеванинг шахсий ҳисоб рақами тўғрисидаги мазкур маълумотлар мутлақо ҳақиқатга мос келмайди ва шубҳасиз, Алишер Усмоновнинг номига доғ тушириш, унга соя солиш мақсадида тарқатилмоқда, «қовурилган факт» ихлосмандлари эса журналист одоб-ахлоқ меъёрларини менсимай, уларга таяняпти.

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати ғаразли туҳмат тарқатувчиларни жавобгарликка тортиш, жабрланганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда назарда тутилган барча чоралар кўрилишини маълум қилади.

Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Коррупция ва уюшган жиноятчиликка оид тадқиқотлар маркази (ООCРП) ҳамда 39 та мамлакатдан, жами 48 та оммавий ахборот воситасида фаолият олиб борувчи журналистлар #SuisseSecrets («Credit Suisse сирлари») суриштирувини эълон қилди. Credit Suisse банкида Ўзбекистондаги машҳур шифокорлардан бири, акушер-гинеколог Саодат Нарзиеванинг исми-шарифи ҳам келтирилган эди. Унинг ҳисоб рақамидаги маблағлар муайян даврда 1 миллиард 855 миллион Швейцария франки (2 миллиард 22 миллион доллар) га етгани қайд этилган.

Аввалроқ Алишер Усмонов ва ҳамкорлари олтин билан шуғулланадиган компания ташкил қилгани, Алишер Усмоновга алоқадор бўлган компания «Оҳангаронцемент»ни сотиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади