Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Февраль ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев автомобилсозликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда масъулларга автомашина учун дастлабки тўловни 85 фоиздан 50 фоизга тушириш, харидорларга автомашина етказиб беришнинг аниқ санасини айтиш каби топшириқлар берилди. «Daryo» UzAuto Motors компаниясининг 2021 йилдаги ишлари, 2022 йил учун режалари хусусида сўз юритади.

Хўш, 2021 йил якуни бўйича қандай натижаларга эришилди?

Жаҳонда юз бераётган пандемия билан боғлиқ вазиятнинг логистика жараёнларига салбий таъсири, микрочиплар етишмовчилиги ишлаб чиқариш ҳажмларининг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

2021 йил якунлари бўйича UzAuto Motors корхонасида 239 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилди ва бу 14 фоизга кам.

Ички бозорда енгил автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар савдоси рақамлаштириш натижасида савдо ҳажми 2020 йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди. 2021 йилда тармоқда 1634 та янги иш ўрни яратилиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 122 фоизни ташкил этди.

2022 йилда 275 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шунингдек, 600 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади