• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Донбассдаги отишмаларда 2 аскар ҳалок бўлди, хорижлик журналистлар ўққа тутилди. Луганскда Украина ҳужумидан тинч аҳоли ўлгани айтилмоқда

    Украина қўшма кучлар операцияси штабининг хабар беришича, Донбассда россияпараст айирмачилар томонидан содир этилган отишмалар натижасида икки украиналик аскар ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Украина ҳарбийлари 19 февраль куни ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишига оид 136 та ҳолатни қайд этган, бир кун олдин эса 66 та шундай ҳодиса кузатилганди. Қўшма кучлар штабига кўра, Киев назоратидаги 30 дан ортиқ аҳоли пунктлари ўққа тутилган.

    Американинг CNN телеканали хабар беришича, 19 февраль куни Донбассда Украина ички ишлар вазири Денис Монастирскийга ҳамроҳлик қилаётган CNN журналистлари ва Франциянинг France-Presse агентлиги мухбирлари отишма ичида қолган.

    Ўша куни Украина президентини қўллаб-қувватловчи «Халқ хизматкори» партиясининг вакили Юлия Палийчук ҳам Донбассдаги фронт чизиғида кетаётган Украина парламенти аъзолари ва хорижлик журналистлар миномётдан ўққа тутилганини айтди.

    «Украина-24» телеканали отишмада украиналик депутатлар ва хорижлик журналистлар жабрланмаганини хабар қилди.

    Тан олинмаган Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) вакиллари 20 февралга ўтар кечаси Украинанинг ЛХР позицияларига уюштирган ҳужуми натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини айтмоқда.

    ЛХР халқ милицияси вакили Иван Филипоненконинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Пионерское аҳоли пунктида ҳужум уюштиришга уринган, бу эса «бешта турар жой биносининг вайрон бўлишига ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келган». Шунингдек, у тўқнашув натижасида «душман йўқотишларга учраб, ортга чекинганини» таъкидлади.

    Ушбу маълумот қуролли можаро авж олгандан кейин ЛХР вакилларининг тинч аҳоли ўлими ҳақида берган илк баёноти бўлди. Қурбонлар ҳақидаги маълумотлар ҳозирча мустақил тасдиқланмаган. Украина томони ҳам 20 февралга ўтар кечаси ўз ҳарбийлари орасида бирорта йўқотиш тўғрисида хабар бермаган.

    Ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донецк Халқ Республикалари Украинани ушбу ҳудудларга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўришда айбламоқда. Шу муносабат билан 18 февраль куни ҳудудлардан аёллар ва болаларнинг оммавий эвакуацияси ҳақида эълон қилинди. Украина ҳукумати Донбассда ҳеч қандай ҳужумни режалаштирмаганини айтиб, ЛХР ва ДХР баёнотларини провокация деб атади.

    Мавзуга доир:

    • Донбассда бир суткадан камроқ вақт ичида 500 га яқин портлаш қайд этилди. Зеленский Донбассга борди (видео)
    • Украина разведкаси Россия махсус хизматлари Донецкдаги объектларни миналаштираётганини маълум қилди

    20.02.2022, 14:19   Изоҳ (0)   44187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи Чеченистон раҳбари котибиятида юқори лавозимга тайинланди

    20.02.2022, 13:49

    Бразилияда сув тошқинлари қурбонлари сони 150 кишидан ошди (видео)

    20.02.2022, 11:08

    Америка ва америкаликлар ҳақидаги стереотип ғояларга қарши — Жим Жармуш фильмларини қандай кўриш керак?

    19.02.2022, 20:13

    Буюк Британия Европа Иттифоқи ва G7 билан Россияга қарши санкцияларни келишиб олди

    19.02.2022, 15:32

    Фото: Донецк аҳолисини Россияга эвакуация қилиш жараёнлари

    19.02.2022, 11:55

    Украина разведкаси Россия махсус хизматлари Донецкдаги объектларни миналаштираётганини маълум қилди

    19.02.2022, 11:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.