Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги икки қаватли уйнинг хонадонларидан бирида икки нафар ёш бола қулфланиб қолди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Маълум қилинишича, 18 февраль соат 15:14 да Учкўприк тумани ФВ бўлимига «Шодлик» кўчасида жойлашган икки қаватли уй хонадонларининг бирида икки нафар ёш боланинг кириш эшиги қулфланиб, ичкарида қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус автокарвон ёрдамида хонадон деразасидан ичкарига кирган ва ёлғиз қолган болаларни яқинларига соғ-омон топширган.
Изоҳ (0)