Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ливерпуль» Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинида «Интер» устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп учун бу нуфузли мусобақадаги юбилей ғалаба эди. Клопп Чемпионлар Лигасида 50 та ғалабага эришган саккизинчи мураббийга айланди. Ундан ташқари, немислар ичида ушбу натижани қайд этган илк мутахассис ҳам бўлди.

Чемпионлар Лигаси ўйинларида энг кўп ғолиб бўлиш бўйича рекордчи «Манчестер Юнайтед» собиқ мураббийи Алекс Фергюсон ҳисобланади. Унинг ҳисобида 102 та ғалабали ўйин мавжуд. Ундан кейинги ўринларда Карло Анчелотти (94), Пеп Гвардиола (91), Арсен Венгер (86), Жозе Моуриньо (81), Луи ван Гаал (57) ва Рафаэл Бенитес (53) бормоқда.

Юрген Клопп 2015 йилдан буён «Ливерпуль»ни бошқариб келмоқда. 2018/19 йилги мавсумда 54 ёшли мутахассис қўл остида жамоа Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганди. Ундан ташқари 2019 йилда УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати совринига ҳам эга чиққанди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди