• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бизнес империя, миллиардлар ва ўзидан 16 ёш кичик рафиқа. Сайёранинг энг бой спортчиси Майкл Жорданнинг ҳашаматли ҳаёти

    Кўплаб талқинларга кўра баскетбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб топилган Майкл Жордан 17 февраль куни 59 ёшни қарши олди. Ҳужумкор ҳимоячи позициясида ўйнаган америкалик 1980—1990 йилларда бутун дунёда NBA (Миллий баскетбол ассоциацияси) ва баскетболнинг оммалашишида муҳим рол ўйнаганини барча бирдек эътироф этади. Жордан икки карра Олимпиада чемпиони ва 6 каррадан NBA чемпиони, NBA финалларининг энг яхши ўйинчиси ҳисобланади.

    Жордан, Леброн Жеймс билан бирга бир мавсумда Олимпия чемпиони, NBA чемпиони ва мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга муваффақ бўлган икки баскетболчининг биридир. Майкл ўзининг ўйин услубидан ташқари, харизмаси билан мухлислар қалбидан жой олган. Умуман олганда, Майкл Жорданни бемалол «баскетбол Роналдуси/Мессиси» деб аташ мумкин.

    Бундан 18 йил олдин фаолиятини якунлаган Air Jordan ҳақида гап кетганда унинг ақл бовар қилмас даражада кўп бўлган пуллари ҳам ёдга олинади. Forbes ва дунёнинг бир қатор номдор рейтингларида (спортчилар орасида) ҳар доим биринчи ўринда қайд этиб келингани учун унга тарихидаги энг бой спортчи мақоми берилган. Қуйида айнан Жордан барпо этган бизнес империя ва унинг қандай (ҳашаматли) ҳаёт кечириши ҳақида сўз юритилади.

    Олти карра NBA чемпиони истаган нарсасини ўзига раво кўриши мумкин

    Фаолиятини якунлаганидан кейин Жордан бизнес билан шуғуллана бошлаган ва бу соҳада ҳам парвозларни амалга оширган.

    Миллиардер ва сайёранинг энг бой спортчисининг бойлиги 1,6 миллиард долларга баҳоланади. 2020 йилда бу кўрсаткич 2,2 миллиард долларга яқин эди, аммо «корона инқироз» бунга ўз таъсирларини ўтказди. Алоҳида қайд этиш керак бўлган жиҳат, Майкл миллиардлик довондан баскетболдаги фаолиятини якунлаганидан кейин ўтган. NBA’даги 19 йил давомида (иккита танаффус билан жами 4 мавсумда) у 86,7 миллион доллар ишлаб олган, бу ҳозирги соф бойлигининг атиги 5,4 фоизини ташкил қилади. Шундай экан, Жордан нафақат афсонавий баскетболчи, балки муваффақиятли бизнесмен ҳамдир.

    Ҳозиргача Майклнинг энг муваффақиятли сармояси NBA’нинг «Шарлотта Ҳорнетс» клубини сотиб олиши бўлган. Афсонавий баскетболчи жамоага жами 625 миллион доллар сармоя киритган. Аммо асосий улуш қўлга киритилганидан 9 йил ўтиб, «Ҳорнетс»нинг қиймати бир неча баробар ошди ва ҳозирда, тахминан, 1,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. 2020 йил сентябрь ойида Жордан Нью-Йорк инвесторларига клубнинг 20 фоиз улушини сотиб, тахминан, 300 миллион доллар ишлаб топди ва шу билан бирга «Ҳорнетс»нинг мажоритар эгаси бўлиб қолди.

    Аммо «Ҳорнетс» Жорданга тегишли ягона спорт жамоаси эмас. 2020 йилда у автопойгачи Дэнни Ҳемлин билан NASCAR олий дивизионида иштирок этадиган 23XIRacing пойга жамоасига асос солган. Ўтган йили серияда дебют қилган жамоа ҳозирда, тахминан, 150 миллион долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, Майкл «Майами Марлинс» бейсбол клубининг ҳам 1 фоиз улушига эгалик қилади. Клубнинг қиймати 1,12 миллиард долларга баҳоланган.

    Майкл, шунингдек, бир қатор спортга яқин соҳаларга ҳам инвестициялар киритган. Масалан, Спортрадар статистик порталига ва қиймати 320 миллион доллар бўлган Team Liquid киберспорт франшизасига эгалик қилувчи aXiomatic’га.

    Спорт билан боғлиқ бўлмаган инвестициялар ҳам талайгина. Muzik қулоқчинлари ва Gigster аутсорсинг платформаси. Булардан ташқари Майкл ўз автосалонига эга ва шахсий бренди остида бешта ресторанни юритадиган компания билан ҳамкорлик қилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Собиқ баскетболчи кўчмас мулкка ҳам 30 миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. Унинг бутун мамлакат бўйлаб бешта кошонаси мавжуд: иккитаси Шимолий Каролинада жойлашган. «Ҳорнетс»га яқин бўлган ҳудуд, Флорида, шунингдек, Иллинойс ва Ютада эса биттадан.

    Бундан ташқари Жорданда бир нечта йирик реклама шартномалари ҳам мавжуд: Coca-Cola, McDonald’s, Chevrolet, Gatorade, Upper Deck ва бошқа йирик брендлар билан. Лекин Майклга энг кўп фойдани, албатта, Nike билан тузилган шартнома олиб келади. 2021 йилда у компаниядан 150 миллион долларга яқин, ҳамкорликнинг бутун даври давомида (1984 йилдан бери) эса 1,3 миллиард доллар олган. Майклнинг шахсий бренди – Air Jordan’нинг даромади ҳам бу кўрсаткичнинг ўсишига қараб, ўсиб бораверади. Ўтган молиявий йилда баскетболчининг шахсий бренди даромади 31 фоизга ўсди ва 4,7 миллиард долларни ташкил этди. Жордан бренднинг ҳаммуаллифи сифатида бу суммадан ўзига яраша катта фоиз олади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жорданнинг шахсий ҳаёти ҳам ўз маромида. Майкл 2013 йилда кубалик модель Иветт Прието билан турмуш қурган ва шу кунгача у билан яшаб келмоқда. Прието (42) Жордандан 16 ёшга кичик, аммо бу оилавий тотувликка халақит бермайди. Жуфтликнинг икки фарзанди бор — эгизаклар Виктория ва Изабел, улар яқинда 8 ёшга тўлади. Жорданнинг аввалги никоҳидан ҳам уч фарзанди бор. У 2006 йилда Хуанита Вана билан ажрашган ва ажрим учун унга 168 миллион доллар товон тўлаган (ўша пайт учун тарихдаги энг катта товон пули). У ўз навбатида фарзандларини мероссиз қолдирмаган, албатта. Ҳозир Жеффри, Маркус ва Жасмин Жордан Брандъда фаолият юритади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Умуман олганда, Жордан бойлик орттириб, шу билан бирга ҳаётдан завқ олиб яшамоқда. Миллиардлаб доллар, бизнес, ҳашаматга тўла турмуш тарзи ва оила. Миллионларнинг кумирига яна нима тилаш мумкин? Унинг ёрқин баскетболчилик фаолияти ўтмишда қолган, аммо бу Майклни парвоз қилишдан тўхтата олмаган. У ўз ишини бажаришда давом этмоқда.

    18.02.2022, 07:31   Изоҳ (0)   109734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси. Жасур Яхшибоев асосий таркибда тушган ўйинда «Шериф» ғалаба қозонди, «Барселона» ўз уйида «Наполи»ни мағлуб эта олмади

    18.02.2022, 00:52

    Келиб кетадиганлар кўп, Ройс эса абадий. «Боруссия Д»нинг содиқлик рамзига айланган Марко Ройс

    17.02.2022, 21:02

    Суперлига 1-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    17.02.2022, 18:10

    Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси CAFA U-19 мусобақасида Қирғизистондан 9 та, Афғонистондан 8 та гол ўтказиб, мағлуб бўлди

    17.02.2022, 17:00

    Осиё Кубоги—2023 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳ ўйинлари Наманганда ўтказилади

    17.02.2022, 16:17

    UFC. Ислом Махачев ва Бенеил Дариуш ўртасидаги жанг бекор қилинди. Махачев бошқа рақибга қарши жанг қилади

    17.02.2022, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.