Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск Канада бош вазири Жастин Трюдони Адольф Гитлерга қиёслади, деб ёзмоқда Daily Mail.

Жастин Трюдо

Жастин Трюдо
Фото: Reuters

Маск ўзининг Twitter’даги саҳифасига Гитлернинг суратини жойлаштириб шундай пост қолдирган: «Мени Жастин Трюдо билан солиштиришни бас қилинг, менинг бюджетим бор эди». Тахминларга кўра, Маск бу постни Трюдо ҳукумати банкларга мамлакатда давом этаётган норозилик намойиши иштирокчиларини молиялаштиришни қисқартириш ҳақида берган буйруғига жавобан жойлаштирган. Шу орқали Маск ҳукуматдан норози канадалик юк машина ҳайдовчиларини қўллаб-қувватламоқчи бўлган.

Пост тадбиркорнинг аккаунтида 16 февраль куни Калифорния вақти билан ярим тунга яқин пайдо бўлган, кейинроқ тадбиркор твитни изоҳсиз ўчириб ташлаган. Твит 35 000 дан ортиқ лайк ва 9 000 ретвит йиғган, айни пайтда постга фойдаланувчилар томонидан турлича муносабат билдирилди.

Жумладан, Канада инновациялар, фан ва саноат вазири Француа-Филип Шампан Маскнинг постини «шокка соладиган» деб атади.

«Канада ва канадаликлар нимани англатишини сизга эслатиб қўйсам. Канадаликлар барқарорлик, олдиндан айтиб бўлишлик ва қонун устуворлигини қадрлайди. Биз ҳамиша ушбу қадриятларни ҳимоя қиламиз»,  — деб ёзган у Twitter’да.

Освенцим нацислар концлагери жойлашган ҳудуддаги Аушвиц-Биркенау музейи ҳамда Америка яҳудийлар қўмитаси Маскни твити учун қоралади.

«Илон Маск ижтимоий тармоқларда ўз нуқтаи назарини билдириш учун Гитлерга ишора қилиб, ниҳоятда нодонлик қилди. У зудлик билан узр сўраши керак», — дейилади Америка яҳудийлар қўмитаси муносабатида.

«Бу нацислар тузуми қурбонлари хотирасига ҳурматсизликдир, шунингдек, кўплаб одамларни ранжитади», — дейилади Освенцим музейида. Миллиардернинг ўзи бу можарога изоҳ бермади, лекин ўз аккаунтида шундай пост қолдирди: «Севиш учун сабаблардан кўра нафратланиш учун сабаблар яхшироқ эсда қолади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди