Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Узун туман тез тиббий ёрдам бўлими «Чақар» маҳалласи шохобчаси фельдшери чақирув манзилига яёв бориб, беморга тиббий хизмат кўрсатгани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Вазирлик маълум қилишича, бугунги кунда Узун туманида 180 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилиб, уларга туман 103 хизматининг 13 та санитар автомашинаси тиббий хизмат кўрсатади. Шулардан 9 таси врачлик, 4 таси фельдшерлик бригадасидан иборат.

Аниқланишича, 2022 йил 13 февраль соат 20:06 да туман тез тиббий ёрдам бўлими «Чақар» маҳалласи шохобчасига шу ҳудудда яшовчи 76 ёшли фуқаро Қ.М. томонидан чақирув келиб тушади.

«Ўша вақтда 103 хизматига бириктирилган Damas автомашинаси вақтинчалик техник кўрикка юборилгани сабабли шохобчадан бор-йўғи 70 метр узоқликда яшовчи ушбу фуқаро хонадонига навбатчи фелдшер Б. Ибрагимов саноқли дақиқалар ичида яёв етиб бориб, беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Шунингдек, техник носоз бўлган автомашина ўрнига қисқа вақт ичида техник соз ҳолатдаги бошқа Damas тез тиббий ёрдам автоулови ‘Чақар’ маҳалласи шохобчасига бириктириб берилган.

Ўз вақтида кўрилган зарур чора-тадбирлар сабабли фуқаролардан тез ёрдам хизмати фаолияти бўйича ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаган. Аксинча, фуқаро Қ.М. кўрсатилган сифатли тез тиббий ёрдам учун 103 хизматига ўз миннатдорлигини билдирган», – дейилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова