• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: бу сўзлар аслида русча. Ўзлашма экани билинмайдиган 15 та қадрдон сўз

    Тил ўз-ўзича бойиб-ривожлана олмайди. Бошқа тилларга ҳам мурожаат қилади. Бироқ бунда чет сўз тилда олдиндан мавжуд сўзни сиқиб чиқармаслиги керак. Тилга яхши сингган ва ўринли кирган хорижий ибора, жумланинг муҳим белгиларидан бири — бегоналигининг билинмаслиги, киришимлилигидир.

    Ўтган асрда ўзбек тилига рус тилидан жуда кўп сўзлар киритилди. Шу сабаб бугун ўзбекча матнларда, мулоқотда русча сўзларнинг ортиқча ёки ўринсизлиги бўртиб-сезилиб туради. Бироқ ўзбекчага мослашиб, унинг «биродар»ига айланган русча ўзлашмалар ҳам бор. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай 15 та қадрдон сўз ҳақида маълумот беради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Адёл русча одеяло сўзидан. Одеяло аслиятда ёпинғич, ўрангич маъносини англатади. Одеяло’нинг илдизи русчада одеть – киймоқ, кийинтирмоқ, ёпмоқ феълига бориб тақалади. Ўзбекчада адёл кўрпа ўрнида ишлатиладиган, енгил, унча қалин бўлмаган ёпинчиқни билдиради:

    Қўлтиғидаги чойшаб ва адёлларни бурчакдаги бўш каравот устига қўйиб, бирин-кетин ёзди.Ш. Холмирзаев, «Бодом қишда гуллади».

    Жаркоп русча жаркое сўзидан, ўзбекчада талаффуз ўзгаришларига учраган. Русчада сирғалувчи ундош билан айтиладиган сўз ўзбекчада жой, жон, жўн каби сўзлардаги қоришиқ дж товуши билан талаффуз қилинади. Жаркоп гўшт ва картошкадан тайёрланган қовурма овқатдир. Унинг ўзбекча қовурдоқ деган номи ҳам бор:

    Хотиним жаркоп сузиб келди.Т. Алимов, «Одамсиз уйлар».

    Маёқ русча маяк сўзидан. Майак сўзи аслиятда маять — силкинмоқ, тебранмоқ сўзидан ясалган. Сўзма-сўз олисда тебраниб турувчи деган маъно беради. Ўзбекчада кемаларга йўл кўрсатиш учун денгиз қирғоғи ёки оролларга қурилган, минора кўринишидаги қурилмани англатади. Кўчма маънода ўрнак, машъал сўзлари ўрнида ҳам ишлатилади:

    Кема учун маёқ, сайёҳ учун компас, Ер учун Қуёш азиз бўлгани каби...Газетадан.

    Патнис тез-тез фойдаланиладиган уй-рўзғор буюмларидан бири. У русча поднос сўзидан. Поднос подносить – олиб келмоқ феълидан ясалган. Ўзбек тилида уч хил маънода қўлланади: нарса ташиш ёки нон, қанд-қурс, мева-чева кабиларни солиб, дастурхонга қўйиш учун мўлжалланган идиш; турли ноз-неъматлар билан тузалган идиш; духовканинг нарса териб қўйиладиган ясси тунукаси:

    Холдорхон дастурхонга патнис қўяр экан, энгашиб туриб гапирди.С. Зуннунова, «Олов».

    Чўт русча счёты сўзидан. Аслиятда счёт – ҳисоб, саноқ отидан, у эса cчитать – санамоқ, ҳисобламоқ феълидан ясалган. Ҳисоб-китоб мосламасини билдирадиган ушбу сўз ўзбекчага товуш ўзгаришлари билан ўтган. Ҳозир бундай мосламалардан деярли фойдаланилмайди. Уни кўпроқ санашни ёки қўшиш-айиришни ўрганаётган болалар ишлатади. Ўзбек тилига яхши ўрнашиб кетганидан бу сўз иштирокида чўт қоқмоқ, чўтга солмоқ, чўт бермайди, чўт эмас каби иборалар ҳам пайдо бўлган.

    Бухгалтерия хонасидаги чўтларнинг шақ-шуқи, одамларнинг узуқ-юлуқ гаплари энди аниқроқ эшитиларди.Газетадан.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Пиён ва пиёниста. Пиён русча пьяный сўзидан. Ўзбекчада ҳам аслиятга мос маънода қўлланади: ичкиликдан кайфи ошган, маст. Пиёниста эса пьяница сўзидан, у ҳам аслиятдаги каби ичкиликбоз деган маънода ишлатилади. Ҳар икки сўз талаффузда ўзгаришларга учраб, ўзбекчага мослашган:

    Пиён улфат – бепоён кулфат.Мақол.

    Эй, шўринг қурсин. Роса пиёниста экансан.С. Аҳмад, «Уфқ».

    Пирог русчада ҳам худди шу шаклга эга. У пир – зиёфат, базм сўзидан ясалган, сўзма-сўз зиёфат нони деган маънони англатади. Ўзбекчада қийма, мева, қиём ва шу кабилар солиб, пишириладиган егуликни билдиради:

    Қовурилган кўкдан кўк сомса, кўк чучвара, кўк пирог каби таомлар тайёрланади.К. Маҳмудов, «Ўзбек тансиқ таомлари».

    Пол рус тилида ҳам айни шаклга эга. Қадимги рус тилида ер; замин, асос маъноларида ишлатилган бу сўз ҳозир русчада ҳам, ўзбекчада ҳам хонадаги оёқ босиб юриладиган ва ўтириладиган сатҳни англатади:

    Қурбонбой, хотинларнинг ҳайҳайлашига қарамай, полни ҳам ўзи ювди, гиламни ҳам ўзи кўчага олиб чиқиб, қоқиб келди.С. Аҳмад, «Сайланма».

    Почин рус тилида ҳам айни шаклга эга. У починать – бошламоқ, истеъмол қилишни ёки фойдаланишни бошламоқ феълидан ясалган. Ўзбекчада иш бошлаш, ташаббус, бирор ишнинг бошламаси каби маъноларда қўлланади. Халқ тилида почин қилмоқ бирикмаси машҳур. У савдони очиш, бошлашни англатади. Бу бирикма ўрнида бай очмоқ бирикмаси ҳам қўлланади. Бай арабчадан кирган, у савдолашиш ва келишишни англатади.

    «Починга арзонроқ бераман, ҳали почин қилганим йўқ», деди сотувчи.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Самовар русчада ҳам айни шаклга эга. У сам – ўзи ва варить – қайнатмоқ сўзларидан ясалган. Чой қайнатишга мўлжалланган рўзғор анжомини англатади. Самовар тилга шу қадар сингишиб кетганидан ҳатто чойхона сўзи ўрнида ҳам ишлатилган. Лекин ҳозир бу сўзни ишлатиш камайди, чойхона яна урфга қайтди:

    Самоварда қайнаган чойинг қани, ёр-ёр.«Қўшиқлар».

    Самовар тўла одам. Ашула, аския, ҳанго­ма, қаҳқаҳа авжида.К. Яшин, «Ҳамза».

    Қулупнай русча клубника сўзидан. Клубниканинг ўзи парча, бўлак маъносидаги клубок сўзидан ясалган. Қулупнай ўзбекчада резавор экин ва унинг пушти-қизил рангли ширин, хушбўй мевасини англатади:

    Қулупнай еб, кетидан хом сут ичиб касал бўлганларида, кунларига сен ярадингми, мен ярадимми!С. Аҳмад, «Юлдуз».

    Яшик русча ящик сўзидан олинган. Унинг илдизи қадимги славян тилидаги яск – сават сўзига бориб тақалади. Славян тилларига скандинав тилларидан ўтган. Яшик рус тилида XVII асрдан сандиқ, қути маъноларида қўлланишни бошлаган. Ўзбек тилида нарса солиш, сақлаш учун фойдаланиладиган, одатда тўртбурчак шаклидаги буюмни англатади.

    Унинг қўлига боғичли ёғоч яшикчани тутқазиб, Чорсуга ташлаб ўтишини тайинлади.А. Обиджон, «Аканг қарағай Гулмат».

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Пудрат ва пудратчи. Оммавий ахборот воситаларида ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда тез-тез кўзга ташланадиган бу икки сўз русча подрядить – байлашиб ёлламоқ, баҳолашиб иш бермоқ феълига бориб тақалади. Ўзбек тилида маълум бир ишни тўлиғича бажариб бериш мажбуриятини олганлик ҳақидаги шартномани ва шу асосда бажариладиган ишни англатади. Пудратчи эса пудрат асосида ишлайдиган киши ёки ташкилотдир.

    Қурилишдаги пудрат ишлари ҳажми 13 фоизга кўпайди.Газетадан.

    Корхонамиз аксарият қурилишларда бош пудратчи сифатида иштирок этади.Газетадан.

    Самокат ҳам русчада айни шаклга эга. Сўз ясалиши жиҳатидан самовар’га ўхшаш: сам – ўзи ва катать – ғилдиратмоқ, учирмоқ сўзларидан ҳосил бўлган. Ўзбекчада ҳам, русчада ҳам иккита ғилдираги ёки ролиги бор, тик дастали болалар ўйинчоғини билдиради.

    Русчада сам + феъл кўринишида ясалган ва ўзбекчага кирган самолёт, самосвал сўзлари ҳам тилимизда тез-тез ишлатилади.

    Кўчада одам сийрак. Фақат нарироқда болалар самокатда учишар, ғилдиракларнинг вағиллаши қулоқни батангга келтирар эди.Ў. Ҳошимов, «Қалбингга қулоқ сол».

    Укол русчада ҳам айни шаклга эга. Аслиятда учли, ўткир нарса билан тегиб оғритмоқ маъносини англатувчи уколоть феълидан ясалган. Рус тилида бир неча маъноларда қўлланувчи бу сўз ўзбекчада баданга, тери остига ёки томирга шприц воситасида суюқ дори юборишни англатади:

    Иситмам баланд эди. Устма-уст уколдан анча пасайди.Р. Азизхўжаев, «Яшил чайла».

    16.02.2022, 07:54   Изоҳ (0)   119861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Араб маданияти оламига саёҳат: Дубайда нималар қилиш мумкин


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Tenge Bank'дан Шимбулоққа саёҳат ютиб олиш имкониятини қўлдан бой берманг!


    HUAWEI смартфонларида Google иловаларидан фойдаланиш имкониятлари


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    NRG ва “Чегирмалар сеҳри”: NRG турар жой мажмуаларида махсус таклифлар эълон қилинди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Россия тан олмайдиган тарих: Украина давлатчилиги Киев Русидан бошланганми?

    24.11.2024, 10:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.