Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 15 февраль куни фастфуд тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 12:36 да туманнинг «Қатортерак» маҳалласида жойлашган якка тартибдаги тадбиркорга тегишли ҳотдог-шаурма тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:41 да етиб бориб, соат 12:55 да ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ошхонанинг, тахминан, 8 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)