• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда ИИБга олиб кетилган фуқаро ўлик ҳолда уйига қайтарилди. Прокуратура суриштирув олиб бормоқда

    Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 37 ёшли фуқаро Юсуф Султонов туман ИИБга олиб кетилиб, тўрт-беш соатдан сўнг уйига ўлик ҳолда қайтарилганини ёзди. Бу ҳақда муносабат билдирган вилоят прокуратураси мазкур иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, марҳум 2022 йилнинг 11 февраль куни оқшом пайтида маҳалла профилактика инспектори Сунатилла Дониёров томонидан туман ИИБга олиб кетилган ва тўрт-беш соатдан сўнг ўлик ҳолда қайтарилган.

    «Дарё» мухбири билан телефонда мулоқот қилган маҳалла профилактика инспектори Сунатилла Дониёров марҳум ҳақиқатан ҳам ўша куни оқшом пайтида қишлоқдошининг шикояти сабаб ИИБ ходими томонидан олиб кетилганини тасдиқлади.

    «Аммо марҳумни мен эмас, шогирдим олиб келаётганди. Мен уларга йўлда қўшилдим», — дейди маҳалла профилактика инспектори.

    Маълум қилинишича, марҳум Юсуф Султоновнинг қишлоқдоши ИИБ ходимларига мурожаат қилиб, унинг тинчини бузаётганини айтган.

    «Марҳум ўша куни шогирдим томонидан қоронғи тушаётган пайтда олиб келинган. Шогирдим уларни, яъни марҳум ва унинг устидан шикоят қилган қишлоқдошини шикоят қилган одамни қизининг уйи олдидан топган. Биз маҳалла фуқаролар йиғинидаги профилактика инспекторининг хонасида бир соатдан ортиқ ўтирдик, кейин вилоят Наркология диспансерига кетдик. Марҳумнинг қишлоқдоши маҳаллада қолди. Юсуф Султонов эса Қарши шаҳрига боргунча машинада ухлаб борди. Бирор жойи оғриётгани ёки мазаси бўлмаётгани ҳақида шикоят қилмаганди», — дейди «Чандир» МФЙ профилактика инспектори Сунатилла Дониёров.

    Профилактика инспекторининг айтишича, улар вилоят Наркология диспансерига соат 22:30 да кириб борган.

    «Вилоят наркологияда кўрикдан ўтганидан сўнг Юсуф Султоновни соҳил бўйидаги шифохонага олиб боришимиз кераклигини айтишди. Шифохонага борганимизда эса, унинг тоби йўқлигини тез ёрдамга олиб боришимиз кераклигини айтишди. Кейин уни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалига олиб бордик. Раҳматли ўша ерда вафот этди», — дейди маҳалла профилактика инспектори.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган «Чандир» МФЙ раиси Исмат Авазов марҳум Юсуф Султонов ўша куни айнан қаерга олиб борилганини аниқ билмаслигини, аммо марҳум ҳақиқатан ҳам ичкиликка ружу қўйганини билдирди.

    «Дунёдан ўтган одамни ёмонлаш эмасу, аммо марҳум кўп ичарди. Унинг дастидан оиласига тинчлик йўқ эди. Ўзининг ҳам, хотинининг ҳам паспортини ичкилик олиш учун гаровга бериб юборганди. Икки нафар боласи бор, болаларининг ҳатто гувоҳномаси ҳам йўқ. Бир ногирон акасининг паспортини ҳам шу йўқ қилганди», — дейди МФЙ раиси.

    Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизматининг туман ИИБга таяниб ёзишича, туман ИИБга Юсуф Султоновнинг вафот ҳақида 2022 йилнинг 12 февраль куни соат 01:47 да хабар берилган.

    «2022 йил 11 февраль куни соат 18:15 да 56 ёшли фуқаро К.А. профилактика инспектори, майор Сунатилла Дониёровга телефон қилиб, Юсуф Султонов маст ҳолда кўчада фуқаролар тинчини бузаётганини айтиб, чора кўришини сўраган. Лейтенант Қ.Ниёзбоев қўшни ҳудуд профилактика инспектори лейтенант И.Очиловни телефон орқали чақириб, унинг машинасида Юсуф Султоновни ‘Чандир’ МФЙ биносига олиб бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилгани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирган. Юсуф Султоновни профилактика инспекторлари — лейтенант Қ.Ниёзбоев ва майор С.Дониёров вилоят наркология диспансерига олиб борган. Диспансер шифокорлари Юсуф Султоновнинг соғлиғи ёмонлигини, шифохонага олиб боришлари кераклигини билдирган. Шундан сўнг бемор 23:10 да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиалига олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан Ю.Султонов шифохонада вафот этган», — дейилади Миришкор тумани ҳокимлигининг расмий ахборотида.

    Ҳокимликнинг қайд этишича, суд тиббий экспертиза хулосасида марҳум ўткир заҳарланишнинг оғир даражаси, аспирацион синдром, алкоголь комаси, 2-, 3-даражали УНЕ, 2-даражали УЮКТЕ, аганал ҳолати натижасида вафот этган. Танасида жароҳатлар йўқ.

    Вилоят прокуратурасининг расмий маълумотига кўра, Юсуф Султоновнинг ўлими юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан тергов-суриштирув жараёнлари бошлаб юборилган.

    Юсуф Султонов Қашқадарёда ИИБ ходими томонидан олиб кетилиб, маълум вақтдан сўнг вафот этган ягона марҳум эмас. Вилоятнинг Чироқчи тумани Лангар қишлоғида яшаган Юсуф Абдураҳмонов ҳам 2020 йилнинг январь ойида мол ўғрилигида айбланиб, туман ИИБ биносига олиб келинган ва маълум вақтдан сўнг уйдагиларига ўлик ҳолда қайтарилган. Кейинчалик аниқланишича, марҳумнинг ўлимига ИИБ ходимлари томонидан аёвсиз калтаклангани сабаб бўлган. Шунингдек, вилоятнинг Нишон тумани «Каптарли» маҳалласида яшаган 51 ёшли Нурсоат Муҳаммадиев ҳам 2021 йилнинг 25 июль оқшомида уйидан ИИБ ходимлари томонидан соғлом ҳолда олиб кетилиб, 26 июль куни пешиндан сўнг шифохона орқали ўлик ҳолда қайтарилган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда «участкавой»лар олиб кетган фуқаро 18 соатдан сўнг уйидагиларга ўлик ҳолда қайтарилди

    15.02.2022, 23:10   Изоҳ (0)   48392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна уч нафар судья лавозимидан озод этилди. Улардан бири судьялик қасамёдини бузган

    15.02.2022, 22:59

    Ўзбекистонда молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

    15.02.2022, 22:48

    Намангандаги заправкалардан бирида портлаш содир бўлди

    15.02.2022, 22:36

    «Толибон»нинг Ўзбекистон билан чегарасига 10 минг кишилик армия юбориши ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

    15.02.2022, 22:00

    Тошкентдаги Ғафур Ғулом боғи қачон очилиши маълум қилинди

    15.02.2022, 21:34

    Комил Алламжонов ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тизими устидан жамоатчилик назорати нима учун муҳимлигини тушунтириб берди (видео)

    15.02.2022, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.