• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Кимгадир китоб совға қилганмисиз ёки олганмисиз? Руҳ, ақл учун дармон бўладиган асарларни атрофдагиларга улашишдан чарчамайдиган китобхонлар

    Китобхон ҳар хил бўлади: кимдир фақат ўзи ўқишни маъқул топса, бошқаси атрофидагиларга ҳам китоб, таассурот улашиб, мутолаа қилишни хуш кўради. Дунёда иккинчи тоифа кўпайиши, бир-бирига китоб совға қиладиганлар сони ошиши учун ҳар йилнинг 14 февраль санасида Халқаро китоб улашиш куни нишонланади. «Дарё» байрам баҳона китобга сарфланган маблағ эмас, уни ўқимаслик қимматга тушишига ишончи комил бўлган турли ёшдаги касб эгаларининг бу борадаги фикрига қизиқди.

    Лола Раҳмонбоева, 42 ёш

    Туризм ва спорт вазири маслаҳатчиси, матбуот котиби

    Фото: Лола Раҳмонбоеванинг шахсий архивидан

    Фото: Лола Раҳмонбоеванинг шахсий архивидан

    Бугун ўқиш учун барча шароитлар мавжуд эканига қарамай, мутолаага қизиқувчилар тобора камайиб бораётгани, китобнинг аввалгидек қадри йўқлигидан таажжубини яширолмаган Лола Раҳмонбоева талабалик йиллари (1997—2003 йиллари) Шарқшунослик институти (ҳозирги университет)нинг кутубхонасида китобга навбат кутиб, соатлаб адабиёт ўқиган дамларини эслайди.

    Инсон ҳаётида ҳеч кимни кўргиси, эшитгиси келмайдиган дамлар бўлади. Ана шунақа пайтларда китобдан таскин топади, дейди у. Қаҳрамонимиз адабиётларни гаджетдан дам олиш мақсадида ўқиши, босма китоб эса асосий танлови эканига урғу беради.

    У охирги марта фарзандларига туҳфа сифатида «Гарри Поттер» туркум китобларини сотиб олган. Туғилган кунида эса дугонаси унга инсон физиологияси ва психологиясини ўрганиш мавзусига бағишланган китоб, Миллий Масс-медиа фонди эса «Алламжонов айбдор» номли китоб улашган.

    «Охирги марта Москвадаги ‘Библиоглобус’ кутубхонасидан 200 доллардан ортиқ пулга PR, маркетинг, бизнес, гендер, мотивацион мавзулардаги китобларни харид қилдим. Инсонга мотивация берувчи, унинг салоҳиятини намоён қилишга туртки бўлувчи китобларни совға қилишни, шу билан бирга, бадиий китобларни ҳам мутолаа қилишни тавсия этаман, фақат уларни танлашда инсоннинг қайси жанрни кўпроқ хуш кўришини инобатга олиш керак», — дейди у.

    Мутолаага кўпроқ вақт ажратишни хоҳлаши, лекин бўш вақти камлиги сабаб кечқурун ёки сафар чоғи йўл давомида китоб ўқишга ҳаракат қилишини айтган Раҳмонбоева охирги ўқиган китобларидан «Қироличанинг юриши» (Уолтер Тевис), «Шикоятсиз дунё» (Уилл Боуэн), «Сам себе бренд» (Гарри Беквит), «Қумдаги аёл» (Кобо Абе), «Менга денгиз ҳақида сўзлаб бер» (Элчин Сафарли)ни тавсия этади.

    Динара Дултаева

    Dinara&Co. нашриёти асосчиси

    Фото: Динара Дултаеванинг шахсий архивидан

    Фото: Динара Дултаеванинг шахсий архивидан

    «Болалигимга назар ташласам, кунларим китобсиз ўтмаган экан. Ҳозирда бадиий китоб билан бир қаторда бизнес ҳақидаги китобни ҳам ўқиб бораман. Бу жараён мен учун ҳам медитация, ҳам хаёлларни жамлаш, ўз устимда ишлашнинг энг яхши усули, қолаверса, маънавий озуқа берувчи жараён. Одам овқатландимми, деб савол бериш билан бирга бугун миямни озиқлантирдимми, деб ҳам ўйлаб кўриши керак» , — дея Динара Дултаева ривожланиши тезлашиб кетган дунёда ўтириб китоб ўқишга нисбатан ҳашамат деб таъриф беради.

    Сўнгги марта Янги йил арафасида китоб улашган суҳбатдошимиз бир вақтлар китоб дўконларидан қандай китоблар борлигини рўйхатини олиб, ходимларга биттадан китоб танлаш имкониятини бергани ва совға қилганини айтади.

    «Ҳар ойлигидан китоб олиб, кутубхонасини бойитадиган дугоналарим бор. Фикримча, бу жуда яхши сармоя», — дейди у. Динара совға қилишда уялиб ўтирмасдан энг яхши кўрган китоб ва муаллиф ҳақида сўрашнинг ёмон тарафи йўқ, деган фикрда.

    Унинг айтишича, китоб дўконларидан совға сертификатларини олиб бериш ҳам яхши усул. Кимнингдир тақдирини ўзгартириб юбориши мумкинлиги сабаб ҳам китоб энг яхши совғадир.

    «Ўз нашриётимизнинг китобларини, хусусан, ‘10 reasons tо visit Uzbekistan’ ва ‘Ипак империяси’ номли китобларни доимий равишда совға қилиб турамиз», — дейди Динара.

    Қизиқишидан келиб чиқиб танлов қилиш кераклигини таъкидлайдиган Дултаева меъмор дўстига америкалик антиутопия асарлари билан танилган Айн Ренднинг «Манба» деган китобини совға қилганини эслайди.

    «Китобдан пул аямайман. Масалан, хорижга борганда 600-1000 долларгача пул сарфлаб, Ўзбекистонга олиб келиш учун китоблар сотиб олишим мумкин. Бадиий адабиётлар учун ўртача 200 мингдан 400 минггача, жуда ўзига хос бўлса, 50 доллар сарфлашим мумкин», — деб маълум қилган Динара «10 reasons tо visit Uzbekistan»ни ўқиб кўришни тавсия қилади.

    Маълумот учун: Маркази Британияда жойлашган Global English Editing компанияси 2021 йилда аҳолиси энг кўп китоб ўқиган мамлакатлар бўйича рўйхат эълон қилган. Унга кўра, аҳолиси мутолаага ҳафта давомида 10 соат-у 42 дақиқа ажратадиган Ҳиндистон рейтингда етакчи деб топилган. Китоб ўқишга энг кўп вақт сарфланадиган 10 та ўлканинг олтитаси Осиё, тўрттаси эса Европа мамлакатлари экани аниқланган. Рейтингда Ўзбекистон номи учрамайди. Натижаларга кўра, босма китобларга бўлган талаб аудио ва электрон вариантларга нисбатан кўпроқ экани, дунё аҳолисининг 35 фоизи коронавирус туфайли кўпроқ китоб мутолаага шўнғигани ойдинлашган.

    Ҳожиакбар Ҳамидов, 25 ёш

    Яшнобод туман тез тиббий ёрдам бўлимининг чақирув шифокори, Тошкент тиббиёт академиясининг онкология кафедраси магистранти

    Фото: Ҳожиакбар Ҳамидовнинг шахсий архивидан

    Фото: Ҳожиакбар Ҳамидовнинг шахсий архивидан

    Касби шифокор бўлган Ҳожиакбар Ҳамидов тиббиётга оид китобларни кўп ўқийди. Саволларига жавобни асосан шулардан излайди.

    Ҳожиакбар сўнгги марта 2021 йили ҳамкасбига асли Михаил Булгаковнинг ҳаёти асосида ёзилган «Ёш шифокорнинг қайди» (Запис юного врача) номли китобини совға қилганини айтади. Сўнгги марта ўтган йили таваллуд кунида Уинстон Черчиллнинг 3 томли «Иккинчи Жаҳон уруши» (The Second World War) китобларини совға сифатида қабул қилган суҳбатдошимиз билим чироғи ҳисобланган китобнинг туҳфа этилишидан доим мамнунлигини яширмайди.

    «Китоб сотиб олишга сарфланадиган муайян суммани айта олмайман, негаки ушбу маблағ инсоннинг ўзи учун сармоя, сармоя эса қанча кўп бўлса, шунча фойда келтиради», — дея шифокор дўстимиз энг аввал ўзбек классик асарлари, жаҳон адабиёти ва автобиографик китобларни улашишни тавсия қилади.

    Мадина Нигматуллаева, 23 ёш

    Телебошловчи, актриса, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабаси ва уй бекаси

    Фото: Мадина Нигматуллаеванинг шахсий архивидан

    Фото: Мадина Нигматуллаеванинг шахсий архивидан

    «Мутолаа инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади, чунки одам қанча кўп билса, ўзини шунча ҳурмат қила бошлайди», — деб ҳисобловчи Мадина, айниқса уй бекаси сифатида дунёқарашининг торайишига йўл қўймаслик учун ҳам бугун китобнинг ўрни янаям муҳимлигини таъкидлайди. Оила, турмушдаги муносабатларда унга психологик китоблар яхшигина асқатади.

    Сўнгги марта синглиси ва қайнсинглиси учун «Маҳзун бўлма», «Бой ота, камбағал ота» китобларини сотиб олган Мадинага Instagram’да блоги борлиги учун ҳам тез-тез китоб дўконларидан турли адабиётлар совға сифатида келиб туради. Tesla асосчиси Илон Маскнинг онаси Май Маскнинг таржимаи ҳоли, «Яхши рафиқа», «Исломда оила» каби адабиётлар совға қилинганини яширмайди.

    «Фарзандларга кўпроқ китоб ўқиш ўргатилса, китоб улашсак ва совғага олганда қувонсак, номига эмас, астойдил ўқисак, жамият ривожланади. Аммо, афсуски, китобга ҳурмат эмас, аксинча нафрат ёки тушунмаслик билан қарайдиганлар ҳали ҳам бор, билишмайдики, вақт ўтиб биргина китоб ўқиган инсон юзлаб одамларни бошқариши мумкин». — дейди у.

    Мадина мияга сармоя бўлгани, йиллар ўтиб мева беришига ишонгани учун ҳам ўзи учун қизиқ бўлган китоблардан пул аямаслиги, яқин орада 2 та китобни 400 минг сўмдан кўпроққа харид қилганини қўшимча қилади.

    Улашиш учун қандай китобларни тавсия қиласиз, деган саволга у бугунги кунда мўмай даромад келтирадиган соҳалар ҳисоблангани сабаб ҳам бизнес, SMM, психология, IТ билан боғлиқ адабиётларни олиш керак, улар келажак учун ёрдам, деб жавоб берди.

    Шоҳида Эшонбобоева, 48 ёш

    Санъатшунос-журналист, киношунос, «Ўзбекистон» ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий журнали бош муҳаррири

    Фото: Шоҳида Эшонбобоеванинг шахсий архивидан

    Фото: Шоҳида Эшонбобоеванинг шахсий архивидан

    Босма китобларни болалик ва ёшлик дамларни эслатиши, унутилаёзган ҳисларни уйғотиши билан қадрли, деб ҳисобловчи Шоҳида Эшонбобоева кутубхоналарда топилмайдиган, хорижий, етишиш мушкул китобларни электрон вариантда ўқиш мумкинлиги, аудио вариантларни эса истаган вақтда эшитиш афзаллигига урғу беради.

    Босма китобларни эса агар ҳақиқатан имкон бўлса, тинч, шошмасдан ўқилса, кишига хотиржамлик ҳадя этишини қўшимча қилади.

    «Охирги марта ўтган йили раҳматли онамга Алихонтўра Соғунийнинг ‘Тарихи Муҳаммадий’ асарини совға қилгандим. Ўқиб чиқишга улгурмадилар… Менга ҳам китоб совға қилиб туришади. Бу кўпинча илм аҳлининг янги нашрдан чиққан китоби бўлади».

    Болалигида китоб энг яхши совға, деб биладиган Шоҳида Эшонбобоева ўз вақтида керакли китоб учун бир неча бор маошидан бўлиб-бўлиб тўлаганини яхши эслайди.

    «Шарқшунос V.В.Бартолднинг китоби эди. Ҳозир интернетдан айрим бебаҳо китобларни бепул кўчириб олиш мумкинлиги мўъжиза».

    Киношунос психологик, охирги йилларда оғизга тушган машҳур ёзувчиларнинг китобларини ўқишни исташига қарамай, бошқаларга мумтоз бадиий асарларни тавсия қилади. Унинг фикрича, халқ оғзаки ижодидан тортиб Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Бедил, Саъдий ва Ҳофиз Шерозий, ХХ асрнинг ўзбек ва бошқа халқлар ёзувчиларининг ижод намуналари, жаҳон адабиётидан Гёте, Гюго, Толстой, Достоевский, Драйзер, Ремарк асарлари — ҳозирги кунда уларни ўқишга вақт топган, сабр ва қунт қилганлардан бахтлироқ инсон йўқ.

    Исфандиёр Бургутбоев, 25 ёш

    Журналист, Туркиянинг Anadolu университети магистранти

    Фото: Исфандиёр Бургутбоевнинг шахсий архивидан

    Фото: Исфандиёр Бургутбоевнинг шахсий архивидан

    Кўпчилик китоб ҳақиқатан инсон ҳаётининг муҳим қисми эканига ишонишини таъкидлайдиган Исфандиёр мутолаа қилишни руҳий эҳтиёжни қондириш билан таққослайди.

    «Масалан, тишингиз оғриганда шифокорга борганингиздек, руҳингиздаги баъзи бўшлиқларни ҳам китоб билан тўлдира олишингиз мумкин. Мен учун ҳам мутолаа доимий терапиядир. Шу боис ойига энг камида 3 та китоб ўқишга ҳаракат қиламан», — дейди у.

    Босма адабиётми ёки электрон, деган саволга аввалроқ биринчиси деб жавоб бериши мумкинлигини айтган суҳбатдошимиз бугун иккисига ҳам мослашганини қўшимча қилади.

    Шу йил бошида онасига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» ва «Мўминнинг умр сафари» китобларини совға қилган талаба ўтган йили қариндошидан Қуръони Каримнинг Ўзбекистонда чоп этилган ва жуда чиройли ишланган нусхасини ҳадя сифатида олгани, аммо яқин вақт ичида кимдандир совға тариқасида китоб олмагани ва бу хафа бўлишга арзигулик эканини айтиб, куюнади.

    Суҳбатдошимиз инсонларнинг бир-бирига китоб совға қилиши ортида, аслида, маърифат ётиши, лекин ана шу китоб очилмаса ва ўқилмаса, унинг фойдалилик даражаси камайишига ишончи комил эканини билдиради: «Бирортасига китоб совға қилсангиз, бир ҳафтадан кейин албатта ўша китобни ўқидингми, деб сўрашни одат қилинг ва ўқитинг».

    Шу йил январида китобларга 300 минг сарфлаган. Бундан ҳайратланган сотувчи бошқа бир адабиётни унга совға тариқасида берган.

    «Р.Киёсакининг ‘Бой ота, камбағал ота’, Саид Аҳмаднинг ‘Жимжитлик’ романи, Жосе Васконселоснинг ‘Азизим пўртахол’и ва Омина Шенликўғлининг ‘Имомнинг манекен қизи’ романларини тавсия қиламан», — деб фикрларига якун ясайди у.

    Мунаввар Эркинова, 15 ёш

    Олмазор туманидаги 243-мактабнинг 10-синф ўқувчиси

    Фото: Мунаввар Эркинованинг шахсий архивидан

    Фото: Мунаввар Эркинованинг шахсий архивидан

    Китоб барча ёш тоифаси учун энг аъло туҳфа, деб ҳисобловчи Мунаввар ҳам Мадина сингари босма китоблар тарафдори. У сўнгги бор бувисига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Бахтиёр оила», дугонасига эса Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» китобини совға қилган.

    Шунингдек, ўтган ҳафта китобсевар дугонасидан «Алфидо» (Онур Қоплон) асарини, душанба куни устозидан «Отамдан қолган далалар»ни (Тоғай Мурод), синфдошидан эса «Олим етиштирган оналар»ни (Мурат Тосун) туҳфа сифатида қабул қилган.

    Совға қилишда одамнинг дунёқараши ва истакларини инобатга олиш кераклигини маъқуллайдиган Мунаввар эндигина китобхонлар сафига қўшилаётган одамга у учун зерикарли мавзудаги китоб совға қилинса, уни ўқимай ташлаб қўйиши ҳеч гап эмас, деган фикрда.

    «Айниқса, туғилган кунимда китоб беришларини яхши кўраман. Кимгадир совға бериш фикрида бўлсам, албатта, китоб сотиб оламан. Уни харид қилиш учун узоғи юз минг сўмгача, асосан 30-40 минг сўм сарфлайман. Бошқаларга Роберт Киёсакининг ‘Бой ота, камбағал ота’, Масару Ибуканинг ‘Учдан кейин кеч’ ва Стивен Ковининг ‘Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси’ китобларини тавсия қиламан», — дейди у.

    Мавзуга доир:

    • «Бизнес тренерларга қулоқ солишдан кўра кўпроқ ўқиб-ўрганиш керак». Севимли касбини мустақил ўрганган ёшлар билан «Халқаро таълим» кунида суҳбат
    • «Ижодда виждонимдан бошқанинг олдида ҳисобдор эмасман». Ижод ва илҳом кунида ўзбекистонлик ёш ижодкорлар билан суҳбат
    • «Сендаги устун жиҳатдан манфаати йўлида фойдаланиш дўстлик эмас, шунчаки ҳамкорликдир». Халқаро дўстлар кунида дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз

    14.02.2022, 14:50   Изоҳ (0)   84269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.