Американинг Forbes журнали шоу-бизнеснинг энг кўп маош олувчи вакиллари рўйхатини эълон қилди. Хўш, кучли ўнталикка кимлар кирган бўлиши мумкин?
«Узуклар ҳукмдори» трилогияси режиссёри Питер Жексон бир йилда 580 миллион доллар ишлаб топиб, рейтингда етакчилик қилди.
Мусиқачи Брюс Спрингстин 435 миллион доллар билан иккинчи ўринни эгаллади.
Учинчи ўринни Tidal мусиқий сервиси ва Armand de Brignac ичимлик бренди акцияларини сотиш орқали 340 миллион доллар ишлаб топган рэпер Jay-Z банд қилди.
Кучли ўнталикка, шунингдек, актёр Дуэйн Жонсон (270 миллион доллар), Канье Уэст (235 миллион доллар), Боб Дилан (130 миллион доллар) ва бошқалар кирган. Шоу-бизнесдаги энг бой аёл сифатида рейтингда 12-ўринни эгаллаган актриса Риз Уизерспун (115 миллион доллар) бўлди.
Изоҳ (0)