• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сунъий кўз ёшлар: Жаҳон киноси юлдузлари суратга олиш майдончасида «йиғлаш» учун қандай усуллардан фойдаланади?

    Ҳар қандай актёр учун жуда керак бўладиган маҳорат — бу режиссёр хоҳлаганда йиғлай олиш қобилиятидир. Ахир, қаҳрамонларнинг кўз ёшлари томошабинларга таъсир қилувчи жуда кенг тарқалган тасвирий восита ҳисобланади. Айтайлик, қаҳрамон кучли жисмоний ёки руҳий оғриқни, қайғуни, умидсизликни ёки ақл бовар қилмайдиган завқни бошдан кечирмоқда — бу саҳналарнинг барчасида актёрдан «йиғлаш» талаб қилиниши мумкин. Албатта, бунинг учун махсус ёрдамчи воситалар мавжуд — масалан, сунъий равишда кўз ёш келтириб чиқарадиган қаламлар (ёки махсус «томчилар»). Аммо профессионал артистлар орасида бу фақат ҳаваскорлар томонидан қўлланиладиган инсофсиз усул деган фикр мавжуд. Зудлик билан йиғлаш керак бўлганда улар қандай йўл тутади?

    Сабр ва машқ — суратга олиш майдончасида йиғлаш муаммо эмас

    Брайс Даллас Ҳовард

    Брайс Даллас Ҳовард
    Фото: Getty Images

    Бу энг кенг тарқалган усул эмас, лекин баъзи актёрлар борки, улар фақат ўз кучлари билан ҳақиқий йиғини келтириб чиқариши мумкин. Албатта, бу махсус тайёргарликни талаб қилади, аммо бундай маҳоратга эга бўлгандан сўнг, актёр учун талаб бўйича кўз ёш тўкиш муаммо бўлмай қолади. Бунинг ёрқин мисоли «Қора ойна» сериалидаги жамоатчилик фикрига қарам қиз Лейси Поунд ролини ўйнаган актриса Брайс Даллас Ховард. Телевизион интервьюлардан бирида Konaн O’Брайен — шоу бошловчиси ундан йиғлаб беришни сўрайди. Актриса ундан нима ҳақида бўлса ҳам гапириб туриши кераклигини айтади. Konaн маҳаллий қурилиш материаллари дўконига қилган хаёлий саёҳати ҳақида гапира бошлайди, Брайснинг кўзлари аста-секин ёшга тўлади. Икки дақиқа ҳам ўтмай, у бошловчи таъмирлаш асбоблари ҳақидаги гапираётганда оиласини умрбод кўрмайдигандай йиғлаб юборади.

    Кейинчалик актриса яна шоу муҳитига қайтади ва бу маҳорат генетик эмаслигини тушунтиради. «Бу техник ҳолат. Бу ўрганиш ва ўргатиш мумкин бўлган нарса», дейди у ўз услубининг тафсилотлари билан ўртоқлашишдан олдин. Маълум бўлишича, Брайс ўзини бошқаларга сездирмай эснашга ўргатган. Оғиз ичидаги юмшоқ танглайнинг енгил кўтарилишини сунъий равишда кучайтириш орқали у кичик эснашларни келтириб чиқаради, бу эса кўз ёшларини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. «Сиз буни бир мунча вақт қилишингиз керак ва ҳатто гаплашаётганда ҳам», — деб тушунтиради у. Актриса, шунингдек, ушбу техникада муҳим нуқта оддий сув эканини қўшимча қилди, уни ичиш керак. Танада намлик етишмаса, кўз ёшларни келтириб чиқариш осон бўлмайди.

    Баъзи актёрлар сунъий кўз ёш учун соғлиғини хавф остига қўйишга тайёр

    Жейми Блекли

    Жейми Блекли
    Фото: Getty Images

    «Агарда қолсам» фильми юлдузи Жейми Блекли ҳам Брайс Даллас Ховард сингари керак бўлганда йиғлаш учун танага асосланган усуллардан фойдаланишини айтади. Фақат юмшоқ танглайни кўтариш ўрнига, у ўзи учун бошқа техникани танлаган, бу ҳатто ғалати туюлади ва эҳтимол бироз хавфли ҳам. 2014 йилда «Агарда қолсам» фильми намойишига бағишланган интервьюсида у буни шундай тушунтиради: «Танангиздаги барча қонни бошингизга ўтказишингиз керак». Бу усул нафақат муҳим жисмоний куч ишлатишни ўз ичига олади, балки унинг саломатликка таъсири ҳақида ҳам саволлар туғдиради. Тасаввур қилинг-а, актёр қонни мияга қуядиган ҳаракатларни амалга оширади. Бу ўз санъати учун азоб чекишга тайёр ижодкорлар ҳам борлигини кўрсатади, деб ҳисобласак ҳам бу усулга ўйламай эргашиш хавфли бўлиши мумкин. Аммо Жейми айган кўз ёшларини қўзғатишнинг яна бир усули анча хавфсизроқ кўринади. Унинг сўзларига кўра, баъзида «кўчадаги бечора кучукчанинг зорланиб акиллаши»ни тасаввур қилиб, қайғу ҳолатига тушиб қолади. 2014 йилги машҳур романтик драмада суратга олиш вақтида у неча марта йиғлашига тўғри келганини ҳисобга олсак, ёш актёрнинг иккинчи усулни биринчисидан кўра тез-тез ишлатганига умид қиламиз.

    Бошқалар илҳом олиш учун хотираларга шўнғишади

    Эми Адамс

    Эми Адамс
    Фото: Getty Images

    Эми Адамс ҳам ҳар қандай вақтда йиғлаши мумкин. Аммо у ҳеч қандай жисмоний ҳийла-найрангларга таянмайди, балки хотирасининг имкониятларидан фойдаланади. Машҳур актриса турли машҳур телекўрсатувларда, жумладан, The Tonight Show ва The Graham Norton Show’да ўз услуби қандай ишлашини бир неча бор намойиш этган. Мисол учун, Эми бир марта қизи янгиликларда эшитган воқеани айтиб, унинг йиғлашига ёрдам бергани ҳақида гапириб берган. Янгилик  Калифорния шаҳарларидан бирида чилининг аччиқ ҳидидан безовта бўлган аҳолининг шикояти туфайли Срирача соус ишлаб чиқарувчи заводни ёпиш ҳақида эди. Кўринишидан, актриса аччиқ соусни шунчалик яхши кўрадики, ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақидаги хабар унинг кўзларига ёш олиб келган. Энди у зудлик билан йиғлаши керак бўлганда, бу қайғули хабарни эшитган кунига хаёлан қайтади. Адамс усули қанчалик ғалати туюлмасин, бу унинг учун ҳақиқатан ҳам ишлайди.

    Актёр вазиятни ўз ҳаёти билан параллел олиб борса, янада яхши чиқади

    Дениел Редклифф

    Дениел Редклифф
    Фото: Getty Images

    Қайғуга шерик бўлишб албатта, ажойиб фазилат. Аммо баъзида актёр ўз ҳаётий тажрибасидан фойдаланиб, суратга олиш майдончасида ростакамига йиғлаши мумкин (бу, шубҳасиз, саҳнани яхшироқ ҳис қилишга ёрдам беради ва кўпроқ табиий кўз ёшларини келтириб чиқаради). Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар юлдузи Дэниэл Редклифф «Яхши кўрганларингни ўлдир» биографик драмасида шоир Аллен Гинзберг ролини ўйнаган. Фильмни суратга олиш ундан кўп кўз ёш тўкишни талаб қилди, бу унинг ҳаётидаги осон рол эмасди. «Баъзи одамларда бўладиган сунъий йиғлашга ўзингизни қанчалик кўп мажбурласангиз, бу шунчалик ноқулай ва беўхшов бўлади ... худди мен англагандек», деб тан олади актёр Британиянинг Ванcоувер Сун газетасига верган интервьюсида. Натижада Дэниэл бу ҳис-туйғуларни сохталаштиришга бўлган беҳуда уринишлардан воз кечди ва актёр Гари Олдман берган фойдали маслаҳатларга қулоқ солди: «Шахсий ҳаётингдан фойдаланишдан қўрқма, чунки томошабинлар барибир воқеалар персонажнинг эмас, сенинг ҳаётингда шундай бўляпти деб ўйлашади». Редклифф бу роли учун ҳаётидаги қайси воқеалардан фойдаланганини айтмаган, лекин бундай услуб унга катта ёрдам берди. «Учта назорат қилиб бўлмайдиган, юракни эзувчи саҳна... Ўшанда ҳақиқий кўз ёш тўкканман. Бу биринчи марта одамлар билан тўла суратга олиш майдончасида содир бўлганди ... Агар ҳамма нарсани қаҳрамонингиз номидан қилсангиз ҳам, лекин айнан ўша лаҳзада ўзингиз бўласиз», — деб тушунтиради у.

    Ҳатто Голливуднинг энг машҳур актёрлари ҳам қийналади

    Женнифер Лоуренс

    Женнифер Лоуренс
    Фото: Getty Images

    Агар санъаткорлар сунъий кўз ёш тўкиш қобилиятини ривожлантиришга улгурмаган бўлса, баъзида улар суратга олиш бошланишидан бироз аввал, керакли вақтда йиғлай олишларига умид қилишади. «Оскар» мукофотига сазовор бўлган ёш актриса Женнифер Лоуренс буни бевосита тажрибадан ўтказган. Масалан, у «Очлик ўйинлари» фильмининг суратга олиш майдончасида йиғлашига тўғри келганда (қизча Ру унинг қўлида вафот этган саҳна) мотам тутаётган одамга ташқи томондан тақлид қилганидан кейингина ҳақиқий кўз ёшлари пайдо бўлганини айтади. Яъни у тўғри позицияни эгаллайди ва йиғлаётган одамга хос бўлган тана ҳаракатларини қила бошлайди. «Албатта, йиғлашим аниқ бўлган саҳнадагина кўз ёшларим оқади», — дейди у MTV News билан бўлган суҳбатда. «Ҳаётимда мени бир зумда йиғлашга ундайдиган ҳеч нарса йўқ. Аксарият ҳолларда бу ўзига хос стандарт: кўзингизни катта очинг ва сабр қилинг. Кейинчалик актрисанинг аниқлик киритишича, бу усул ишлаши учун кўзларни узоқ вақт давомида катта очиб туриш керак. Лоуренс ҳар йили энг нуфузли киномукофотларга номзод қилиб кўрсатилишини ҳисобга олсак, унинг қобилиятига, жумладан, «буюртма бўйича» йиғлай олишига шубҳа йўқ.

    Баъзи актёрларга ҳамкасбларининг «туртки»си керак

    Уилл Смит

    Уилл Смит
    Фото: Getty Images

    Уилл Смит тажрибали кино юлдузи бўлиб, у ҳар қандай саҳнани уддалай олади деб тахмин қилиш мумкин. Бироқ у фаолиятини эндигина бошлаганида бошқа ҳамкасблари каби камера қаршисида ҳис-туйғуларини қандай ифодалашни ўрганиши керак эди. Унинг 1990 йиллардаги «Беверли Ҳиллзлик шаҳзода» телесериалидаги роли Смит учун актёрлик маҳорати бўйича ҳақиқий қўлланма бўлди – ҳар бир янги эпизодда у янада ишончли ўйнаб, ўз қобилиятларининг янги қирраларини намоён этарди. Тўртинчи мавсумнинг 24-қисми актёрдан чуқур қайғуни кўрсатишни талаб қиларди. Ушбу эпизодда Смит ижро этган персонажнинг отаси унинг ҳаётида яна пайдо бўлади ва у билан қолишига умид берадиган бир лаҳза бор. Кейинчалик эса худди болалигидаги каби тўсатдан ғойиб бўлади. Эпизод охирида Уилл қаҳрамони нафрат, қатъият ва кучли ҳиссий оғриқни ўзида мужассам этган юракни эзувчи монолог айтади. Ўсмирнинг айтишича, отаси шу пайтгача унинг ҳаётидаги муҳим ғалабаларга гувоҳ бўлмаган, уни туғилган куни билан табрикламаган, муваффақияти билан қизиқмаган – энди йигит усиз ҳам муаммоларни енгиб ўтишда давом этади: у яхши инсон бўлади, оила қуради ва янги ғалабаларга эришади. Эҳтимол, ёш актёр бу саҳнани ишонарли ўйнамаганида, унинг кўзларида ҳақиқий кўз ёшлар пайдо бўлмаганида, унда бу лаҳза кулгили туюлиши мумкин эди (сериал комедия бўлган). Аммо Смит актёр сифатида ўзини кўрсата олди ва буни унинг дастлабки фаолиятидаги энг ёрқин воқеалардан бири деб ҳисоблаш мумкин.

    Кейинчалик Уилл Смитнинг ўзи фильмда амакиси ролини ўйнаган Жеймс Авери суратга олиш жараёнида унга кўп ёрдам берганини айтади. Бу саҳнада у ҳам иштирок этган. Смит шундай деб эслайди: «Жеймс Авери мени ролимга киришишимга тинимсиз мажбур қилди. У ҳеч қачон менинг райимга қарамасди. Мен айтган ҳамма нарса, мен қилган ҳамма ҳаракат Жейс Авери наздида етарли даражада эмасди. У: «Сенинг ўз позициянг бор, қаерда эканлигингга қара, қандай қобилиятли эканингни бил», дерди. Шундан кейин эса: «Кечирасан-у, лекин мен сендан мукаммалликдан бошқа ҳеч нарсани қабул қилмайман», деган. Смитнинг сўзларига кўра, катта ҳамкасбининг бундай «туртки»си унга кучли ҳис-туйғуларини кўрсата олишига ёрдам берган.

    Баъзилар учун бу касбининг бир қисми холос

    Мерил Стрип

    Мерил Стрип
    Фото: Getty Images

    Шундай актёрлар борки, улар суратга олиш майдончасида ўзларининг ҳиссиётини кўрсатиш учун қандайдир ҳийлалар, методикалар ва техник найрангларга мурожаат қилишлари шарт эмас. Энг иқтидорли актрисаларидан бири сифатида танилган Мерил Стрип ана шундайлардан бири. Техас университети талабалари билан суҳбатда у ўз вақтида йиғлаш зарурлигига ўз ишининг бошқа қисми каби муносабатда бўлишини айтган — бу ўз вақтида қилиниши керак бўлган вазифа холос. «Энг қийин нарса — ўзинг хоҳламаган нарсани қилишдир, — дейди у. — Умуман хурсандчилик ҳис қилмаган пайтда ўзингни қувноқ қилиб кўрсатишга тўғри келади. Ҳаётингнинг энг яхши кунида эса йиғлашинг керак. Ҳақиқатдан узоқ бўлган нарсани тасвирлаш ғалати ва қийин. Лекин бизга актёрлар керак. Улар бизга ўз ҳис-туйғуларимизни англашимизга ёрдам беради. Улар бизга тасалли беришади. Уларга раҳмат, биз ёлғиз эмаслигимизни тушунамиз».

    Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Мерил Стрип ҳар сафар суратга олиш пайтида кўз ёш тўкиши керак бўлганда, у қилаётган ишининг муҳимлигини эслайди. Эҳтимол, бу эътиқодлар унинг ўз соҳасида юқори тоифали мутахассис бўлишига катта ҳисса қўшгандир. Унинг 90 га яқин роллари, 21 та «Оскар» номинацияси бор — шулардан учтаси унга олтин ҳайкалчаларни олиб келган.

    Мавзуга доир:

    • Мерил Стрип, Эмма Стоун ва машҳур фильмлар учун кастингдан ўта олмаган бошқа Голливуд юлдузлари (фото)
    • Голливуднинг узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келаётган юлдузли жуфтликлари (фото)
    • «Бу ҳам тақдирнинг бир совғаси»: Том Хенкс, Шерон Стоун ва қандли диабет билан яшаётган бошқа юлдузлар
    • Орол, акция ва ақл тиши: Машҳурларниг туғилган кунида олган энг ғайриоддий совғалари (фото)

    11.02.2022, 19:56   Изоҳ (0)   31178
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдуз Усмоновадан Лободагача: Тошкентда кутилаётган концертларнинг чипта нархи қанча?

    11.02.2022, 11:41

    Instagram: Лондонга кўчиб кетаётган Муниса Ризаева, Тошкентга қайтган Раъно Шодиева, ёш истеъдодларни кашф этадиган Алишер Узоқов

    09.02.2022, 22:22

    «Акамнинг жанозаси куни бешта тўй ўтказганман». Яқин инсони вафот этган кунда ҳам касби тақозо этадиган вазифасини адо этган машҳурлар

    09.02.2022, 19:24

    70 йил тахтда: Елизавета II нинг сўнгги ярим асрда яратган энг чиройли образлари (фото)

    09.02.2022, 13:41

    Отабек Муталхўжаев юқори лавозимда ишлайдиган амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    09.02.2022, 11:39

    Instagram: Янги уйли бўлган «VIА Маrokand»чи Асал, унаштирилган Маржона Мирзаалиева, интернетни «портлатган» психологга пародия

    08.02.2022, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 68 млрд доллардан ошди

    Иқтисодиёт | 6 июл, 19:30

    “Манчестер Сити” “Интер” ҳимоячиси билан музокара бошлади

    Спорт | 6 июл, 18:57

    “Хитой Россиядан НАТОга ҳужум қилишни сўраши мумкин” — Марк Рютте

    Дунё | 6 июл, 18:55

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади

    Дунё | 6 июл, 18:07

    Қирғизистон россияликларга фуқаролик беришни тўхтатди

    Дунё | 6 июл, 17:10

    Илон Маск ўзининг “Америка” партиясини тузди

    Дунё | 6 июл, 16:35

    “Манчестер Юнайтед” “Челси” футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда

    Спорт | 6 июл, 16:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.