• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Акамнинг жанозаси куни бешта тўй ўтказганман». Яқин инсони вафот этган кунда ҳам касби тақозо этадиган вазифасини адо этган машҳурлар

    Одатда санъаткорлар мухлислар қувончига шерик бўлишади. Мухлислар ҳам севимли ижодкоридан фақат позитив кайфият кутишади. Аммо машҳурлар ҳам ҳамма қатори оддий  инсон. Уларнинг ҳам ўзига яраша ташвишлари, дардлари бор. Қуйида сизга ҳаётида оғир жудоликка учраганига қарамай, кулиб халқ хизматида бўлишга мажбур бўлган санъаткорлар ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз.

    Хосият Ҳусанова онаси вафот этганини Самарқанддаги тўйда эшитган

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    Фото: Instagram / @xosiyat_xusanova

    Актриса Хосият Ҳусанова онаси вафот этганини Самарқанддаги тўйда эшитгани ва шошиб Андижондаги ота ҳовлисига келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Онам кетма-кет инфаркт ва инсульт хасталигига чалиниб, даволангач, аҳволи бироз яхшиланганди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай яна хасталик қайталади. Онамни кўргани борсам, «Мен ўламан, тайёр тур. Фақат бир илтимос ўлганимдан кейин ҳам уйимга келиб, жигарларингни тўплаб Қуръон тиловат қилгин. Кейин яқинларингга берадиган моддий ёрдамингни тўхтатмагин», деди.

    Аксига олиб эртанги спектаклда иштирок этишим керак эди, дублёрларим эса ўрнимга чиқишга вақтлари йўқлигини айтишган. Аксига олиб, ўша вақт театрдан тинмай қўнғироқ қилишди.Ўшанда онам ‘Қачон ўлишим номаълум, ишдан қолма’, деб пойтахтга кетишимга кўндирди. Спектаклда роль ўйнаб, эртаси куни тонгда Самарқанддаги тўйга кетганман. Тўй авжида, бирор хабар келса деб телефонимни қўлимдан қўймайман. Шу пайт уйдан қўнғироқ бўлди ва онам омонатини топширганини айтишди. Микрафонни ёрдамчи ҳофизга бериб, ичкари хонага кирдим ва чуқур нафас олдим. Ортимдан тўй эгалари кириб, нима бўлганини сўрашди. Онам ўлганини билишгач, тўйни тугатмасдан кетишимга рухсат беришди. Ҳақ олмайман, дейишимга қарамай, пулни очиқ машина эшигидан ташлаб, ‘Сизнинг ҳаққингиз, биз розимиз’, дейишганди. Самарқанддан Андижонга келгунча ичимдан нималар ўтганини тасвирлаб беролмайман», — дейди актриса.

    Ҳосила Раҳимова отасидан жудо бўлганидан кўп ўтмай, концерт берган

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Фото: Instagram / @hosila_singer

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимованинг отаси Иброҳим ҳожи 2006 йилнинг 10 март санасида вафот этган. Хонанда орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, «Халқлар дўстлиги» санъат саройида янги концерт дастурини намойиш этган.

    «Отамнинг ўлими оиламиз учун оғир зарба бўлган. Кўнглимга ҳеч нима сиғмайдиган аҳволда бўлсам ҳам байрам дастурларида иштирок этишга мажбур бўлганман. Энг ёмони яккахон концерт дастуримга ҳам ҳеч қанча вақт қолмаганди. Уни ортга сурсаммикан, деб ўйладим, аммо атрофимдаги инсонлар кўнишмади. Кўнглимга қил сиғмайдиган пайтда концертда қўшиқ айтиб куйлаганман. Ота ҳақидаги қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаган, аммо саҳна этикасига хилоф иш қилмаслик учун ўзимни қўлга олганман. Саҳнада кулиб, концертдан кейин роса йиғлаганман», — дейди хонанда.

    Отабек Мирзахолов: «Отам вафот этганида концертда чиқиш қилишга Жаҳонгир Позилжонов кўндирган»

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    Фото: Instagram / @otabekmirzaholov

    «Браво» жамоасининг аъзоси Отабек Мирзахолов учун 2018 йилги концерт жуда қийин кечган. Чунки концерт бошланишидан бир кун аввал Отабекнинг падари бузруквори вафот этган.

    «У кунларни эслаш мен учун жуда оғир. Концертга тайёргарлик авжида эди, 10 сентябрь куни тонгда отам вафот этди. Йиғлаб туриб, одамларни кулдириш осон эмас. Шу боис, концертга чиқмайман, дедим. Аммо бир кун қолганда концерт режасини ўзгаритириш ҳамкасбларим учун ноқулайлик туғдиришини ҳам яхши билардим. Ўшанда устозим Жаҳонгир Позилжонов келиб, онам билан узоқ вақт суҳбатлашганди. Кейин мени чақиришди. Ўшанда мен қабристондан эндигина қайтгандим. Хуллас, улар менга бу вазиятда ўзимни қўлга олишим кераклигини ва кўплаб санъаткорларнинг бошига худди шундай мусибат тушганини айтишди. Кечга яқин устозим ҳамроҳлигида Тошкентга йўл олдик. Ўша йилги концерт дастуридаги иштироким ниҳоятда қийин кечганди», — дейди Отабек Мирзахолов.

    Мавлуда Асалхўжаева: «Отам уларга атаб айтган қўшиғимни эшитишга улгурмаган»

    Фото: Instagram / @mavludauz

    Фото: Instagram / @mavludauz

    Ўзбекисонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг отаси Абдураҳмон ҳофиз ҳам қизининг яккахон концерт дастури куни вафот этган.

    «У кун саҳнага чиқишим жуда оғир кечган. Энг алам қилгани ўша йилги дастурда илк марта отамга бағишлаб қўшиқ айтишни режалаштиргандим. Бир кун аввал укаларим қўшиқни дадамга айтиб беринг дейишганда, йўқ эртага концертда эшитадилар, дегандим. Дадам концерт учун атайин Тошкентга келганди. Неча кун бўласиз деганимда, концертининг беш кунида ҳам ёнингда бўламан деганди. Афсуски, концертнинг илк кунида — эрта тонгда жонлари узилди. Концертни қолдиришнинг иложи бўлмагани учун кўзларим шишиб катта саҳнага чиқишга мажбур бўлганман. Айниқса, отамга бағишланган қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаганди. Энг қизиғи, илк концерт кунида кўриниш берган капалак концертнинг бешинчи кунига қадар учиб кетмаган. Армоним ҳақида кўп сўрашади, мен ўша йилги концертда халққа отамни таништириб, унга аталган қўшиқни айтишни режа қилгандим. Афсуски, бу менга ушалмас армон бўлиб қолди. Улғайганимда етим бўлиб қолдим», — дейди хонанда.

    Шукурулло Исроилов: «Онам вафот этганини тўйда эшитдим»

    Фото: Instagram /@shukurullo_isroilovoriginal

    Фото: Instagram /@shukurullo_isroilovoriginal

    Икки ёшида отасидан айрилган қизиқчи Шукурулло Исроилов 2015 йилда онасидан ҳам айрилди. Ўша куни у Бухорода тўйда эди.— 2015 йили 27 март куни онам раҳматли 80 ёшни қаршилаганди. Онамни санаторияга даволатгани ётқизгандим, аммо эрталаб у ерга бориб табрикладим. Тандир гўшт ва ширинликлар буюртма қилиб, дастурхон ёздик. Аммо узоқ қололмадим. Чунки шу куни кечқурун Бухорода тўйим бор эди. Тўй қизиган пайтда ‘Онангиз вафот этди’ деган совуқ хабар келди. Амаллаб тўйни тугатиб Тошкентга қайтдим. 28 март куни пешинда онамга жаноза намози ўқилди. Ўша куни ‘Мирзо’ театрининг навбатдаги концертига старт бериларди. Мирзабек аканинг олдига келиб, концертда чиқолмаслигимни айтдим. Ҳамманинг боши қотган бир неча соатдан кейин концерт, саҳналарнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ. Томошани қолдирайлик десак, чипталар тўлиқ сотилган. Шунда устозлар менга қанчалик оғир бўлса ҳам, концертда чиқишим кераклигини айтишди.Концерт бошланди, одамлар куламан деб келган мен эса ич-ичимдан йиғлайман. Аммо мухлисларга мусибатда эканимни билдирганим йўқ. Аммо Мирзабек ака концерт сўнггида ‘Шукурулло бугун онасидан айрилди, аммо сизларни ҳурмат қилиб концертга келди’, деганда бутун зал қарсак чалганди», — дейди Шукурулло Исроилов.

    Дилшод Мусабеков: «Йиғлаб туриб, одамларни кулдириш қийин»

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    Фото: Instagram / @dilshodbek_musabekov_dizayn

    «Дизайн» кулги жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков 2012 йил отаси вафот этган куннинг эртасига концерт дастурида иштирок этишига тўғри келган. Афсуски, касб масъулияти сабаб, у дардини ичга ютиб, халқни кулдиришга мажбур бўлган.«Дадамни йўқотиш жуда оғир бўлган. Эртаси куни концерт бўлиши керак, аммо кўнглимга қил ҳам сиғмайдиган ҳолатда эдим. Жамоадаги йигитлар келиб, ‘Истасангиз концертни қолдирамиз. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди, ҳавотир олманг’, дейишди. Чунки уларнинг ҳам аҳволи у қадар яхши эмасди. Биз аввалдан оилавий дўст бўлганимиз учун бир-биримизнинг қувонч-у, ғамимизга шерик эдик. Шунда онам нима бўлган тақдирда ҳам саҳнага чиқишиб кераклигини ва белгиланган концертни қолдиришга ҳаққим йўқлигини тушунтирди. Хўп, деб концертда иштирок этдим. Йиғлаб туриб одамларни кулдириш нақадар оғир эканини ўшанда билганман», — дейди Дилшодбек Мусабеков.

    Юлдуз Усмонова: «Тўйга чиқиб кетаётганимда ‘акангиз ўтиб қолди’, деган хабар келган»

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Фото: Instagram / @yulduzibragimovnausmonova

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова касб масъулияти сабаб катта акаси вафот этганда, тўйлар сабаб жанозага кечикиб боргани ҳақида сўзлаб берганди.

    «Кийиниб, тўйга чиқиб кетяпман, ‘Акангиз вафот этди’, деган хабар келди. Қотиб қолдим. Нима бўлган тақдирда ҳам ишимни тугатишим кераклигини ҳис қилиб, хизматимни кўнгилдагидек адо қилганман. Фақат охирги тўйдаги сўнгги қўшиқни айтаётганимда йиғлаб юборганман. Унгача мухлисларни дардимга шерик қилишни истамаганман. Жанозага бироз кечикиб бўлса-да, етиб борганман. Чунки бизда ҳозирги баъзи хонандаларда йўқ касб масъулияти бор. Санъаткор бундай вазиятларга ҳамиша тайёр бўлиши керак», — дейди Юлдуз Усмонова.

    Мавзуга доир: 

    • Болалигида дудуқлиги сабаб камситилган, рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган АҚШ президенти — Жо Байден ҳикояси
    • Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    • Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    09.02.2022, 19:24   Изоҳ (0)   187157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    70 йил тахтда: Елизавета II нинг сўнгги ярим асрда яратган энг чиройли образлари (фото)

    09.02.2022, 13:41

    Отабек Муталхўжаев юқори лавозимда ишлайдиган амалдорнинг тўйига бормагани учун салкам бир йил «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    09.02.2022, 11:39

    Instagram: Янги уйли бўлган «VIА Маrokand»чи Асал, унаштирилган Маржона Мирзаалиева, интернетни «портлатган» психологга пародия

    08.02.2022, 22:28

    Америкалик хонанда Билли Айлиш концертида тиқилинчда қолиб кетган мухлисининг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

    08.02.2022, 20:39

    «Жигаримнинг 60 фоизини олиб ташлашди». Актриса Раъно Шодиева илк марта қандай касалликка чалингани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    08.02.2022, 16:29

    Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган модели Кайли Женнер иккинчи марта она бўлди

    08.02.2022, 11:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти чипталари нархи маълум қилинди

    Мусиқа | 5 июн, 13:32

    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

    Реклама | 5 июн, 13:30

    “Реал” яна бир трансферни якунлади — манба

    Спорт | 5 июн, 13:25

    Питт, Бейонсе, Мадонна ва бошқа дунё юлдузларининг фарзандлари нима билан шуғулланмоқда?

    Лайфстайл | 5 июн, 13:19

    Ўзбекистонда ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 5 июн, 13:06

    Қирғизистонда илк шамол электр станцияси қурилиши бошланди

    Қирғизистон | 5 июн, 12:57

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.